RU

Последние новости

16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  0 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  0 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  0 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  6 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  1 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  4 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  3 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  3 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  16

Рафаэль Баласанян: “Динамо” охиригача курашишда давом этади” Новости

Рафаэль Баласанян: “Динамо” охиригача курашишда давом этади”

“Динамо” – “Андижон” (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиевнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли, учрашувдан кейин “Динамо” катта мураббийи Рафаэль Баласанян журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Йигитлар имконқадар бор куч ва имкониятларини сарфлаб, майдонда борларини беришди. Бу борада уларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Афсуски, биз маҳорат бобида “Андижон” жамоасига ютқаздик.

- Кетма-кет мағлубиятлардан кейин бу ўйинда қандай режалар қилинганди?

- Ўйинни ҳужумкор бошлаб, ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи голни уришимиз керак эди. Ҳимояда бехато ўйнаб, тартибли ўйин билан ҳужумларни якунлашимиз лозим эди. Афсуски, режаларимиз амалга ошмади.

- Кетма-кет мағлубиятлар, олдинда эса 6 та тур қолди. Мавсум якуни сари жамоанинг ҳолати қийинлашмоқда...

- Умид қиламанки, биз Суперлигада қолишни уддалаймиз. Ўйлайманки, лигада қолиш ёки қолмаслик бировнинг эмас, ўз қўлимизда бўлиб турибди. Шундай экан, охиригача курашишда давом этамиз. Олдинда муҳим баҳслар бор, биз охиригача курашишда давом этамиз.


Усмон Ибодов ёзиб олди.


Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика