RU

Последние новости

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  0 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  5 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик" Новости

Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" ёрдамчи мураббийи Раде Петрович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Сафарда чиройли ўйин кўрсатиб ғалаба қозондик. Ўйинни 60 дақиқа назорат қилдик деб ўйлайман. "Шўртан" дарвозабони ўз дарвозасини яхши қўриқлади. Бизда ҳам имкониятлар бўлди. Рақибда ҳам кўп имкониятлар юзага келди. Баҳс қийин кечишини билардик. Ғузор жамоаси Жиззахда бизга анча қаршилик кўрсатиб дуранг қайд этганди. Умуман олганда "Шўртан" яхши жамоа.

- Бугун жамоа бош мураббийи Иван Бошковични майдонда кўрмадик.

- Бош мураббийимизда сариқ карточкалар тўртта бўлганди, шу боис қайдномага киритилмади ва захира ўриндиғида ўтирмади. Бундай ҳолат ўтган йил ҳам содир бўлганди. Биз биргаликда уч йилдан бери ишлаяпмиз, Бошковични яқиндан биламан. Унинг эҳтиросларга берилишини тушунаман, чунки доим ғалаба қозонишни хоҳлайди. Кейин ўйинда бош мураббий жамоа билан бирга бўлади.



- Иккинчи таймда "Шўртан" анча яхши ҳаракат қилди. 

- Мен ҳам шу фикрдаман. Айтдим-ку, биз 60 дақиқача ўйинни назорат қилдик. Кейин устунлик мезбонлар томонга ўтди. Бу жамоанинг охирги ўринда бораётгани мени ҳайрон қолдиради, чунки "Шўртан" яхши ўйин кўрсатмоқда.

- Ғузорликларда бош мураббий ўзгаргани жамоа ўйинида билиндими?

- Биласизми, биринчи даврада биз билан ўйингача ҳам "Шўртан"да мураббий ўзгарганди. Янги мураббий ўзини кўрсатади деган умиддаман.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика