RU

Последние новости

18:55"Футбол олами". Ҳакамлар VAR'га қулоқ солмай қўйишди  1 18:28Артета Гёкереш сафдан чиққанини маълум қилди  0 18:00Дэвид Бекхэм қиролдан рицарлик унвонини қабул қилиб олди  3 17:38МЮ "Барселона" собиқ футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 17:05Неймар Бразилиянинг 2025 йилги сўнгги ўртоқлик ўйинларига чақирилмади  0 16:38Футбол агенти футболчини қурол билан қўрқитди  0 16:10"Локомотив" U-14 Туркиядаги халқаро турнирда чемпион бўлди  1 16:02Ўткир Юсупов тикланиш жараёнини Тошкентда давом эттирмоқда  3 15:49​"Фиорентина" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:24Хаби Алонсо "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан дадил баёнот берди  12 14:58Артета футбол ташкилотларидан "Арсенал" футболчиларини ҳурмат қилишни талаб қилди  5 14:33"Насаф" "Ал Ваҳда"га имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  5 13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатида Англия ва Франция иштирокидаги ўйинларда ишлайди  3 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3

Раббим Ҳасанов: “Барча жамоаларда молиявий муаммо бўлса керак” Новости

Раббим Ҳасанов: “Барча жамоаларда молиявий муаммо бўлса керак”

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Лекин жамоани бир қатор футболчилар тарк этишди.
Уларнинг ўрнига эса янги футболчилар ташрифи давом этмоқда. Жамоа ярим ҳимоячиси Раббим Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

“Машғулотларда кўпроқ жисмоний ҳолатимизга эътибор қаратяпмиз. Куни кеча Самарқанднинг “Динамо” клубига қарши назорат учрашувини ўтказдик. 18 январь куни Тошкентда йиғилиб, машғулотларни бошлаймиз. Тошкентда 3-4та жамоалар билан ўртоқлик учрашувини ўтказамиз.

“Сўғдиёна” клуби билан шартномам ўз якунига етган. Клуб раҳбарияти мени жамоада қолишимни истаяпти. Молиявий муаммо барча жамоаларда бор. “Сўғдиёна” клуби раҳбарияти ҳам бундай муаммоларни секин-аста бартараф этмоқда.

Ҳозир бошқа жамоалардан қизиқишлар бор, лекин қайси жамоалиги сирлигича қолсин. Қолганини вақт кўрсатади. Чемпионатгача анча вақт бор. Ҳамма нарса ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Агарда жиддий таклифлар бўлса ўйлаб кўраман ва қайси вариант маъқул келса ўшани танлайман. Футболчининг ҳаёти шу. Бир кун бошқа клубда, яна бир кун бошқа клубда”, - дейди Раббим Ҳасанов.  

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика