RU

Последние новости

21:15"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  13 21:10"Реал" ёки ПСЖ эмас. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати фаворитининг номи айтилди  0 20:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  8 20:43Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон (онлайн ҳисоб)  1 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  2 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  17 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  3 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  10 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6

Қувватовдан сўнг энди Цигер "Навбаҳор"га йўл олмоқда. "Нефтчи" пойгадан чиқяптими? Новости

Қувватовдан сўнг энди Цигер "Навбаҳор"га йўл олмоқда. "Нефтчи" пойгадан чиқяптими?

Суперлига экваторидан ўтган. Танаффус эса жамоалар учун вақтинчалик қўниш майдончаси ҳисобланади.

Бу оралиқда тикланиб, керакли позицияларни кучайтирган ҳолда қайтар парвозга шайланишади. Мавсум бошига қараганда айнан ҳозирги жараён, тайёргарлик, маълум даражада кучайиш жамоаларнинг якундаги натижаларига таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Хусусан, бу йил олдига чемпионлик вазифаси қўйилган "Нефтчи" биринчи даврани ўрта ўринларда якунлади. Фарғоналиклар иккинчи даврада пойгага қайтадими ёки улар бу йўлдан чиқишди? Қуйида таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрамиз. 

Биринчи давра кўрскткичлари ва сўнгги ўйинлар 

Виталий Левченко жамоаси учун чемпионат старти жуда яхши бошланди. Кетма-кет 3 та ғалабадан сўнг улар 9 очко жамғарган ҳолда пешқадам сифатида кетаётганди. Лекин 4-турдан бошлаб жамоанинг натижалари пасая бошлади. "Олимпик" ва "Навбаҳор"га мағлуб бўлди, "Андижон", "Қизилқум" билан дуранг қайд этди. Кейинги турларда ОКМК ва "Бунёдкор"ни таслим қилди. Бу ерда асосий ғалабаларни аутсайдерлар устидан ва дастлабки 3 та турда қўлга киритганини таъкидлаш жоиз. Асосий рақобатчилари "Навбаҳор", "Пахтакор", "Андижон" билан баҳсларда 3 очко қўлга киритишни уддасидан чиқа олгани йўқ. "Нефтчи" сўнгги 5 та турда бор йўғи 2 очко жамғарди, холос. Агарда бу борадаги жадвалга қарайдиган бўлсак 10-ўринни эгаллаб турибди. Фактлардан маълумки, пасайиш жараёни давом этмоқда. Боз устига Ўзбекистон кубоги билан хайрлашиш эндиликда босимни икки карра оширади. Эндиликда жамоа олдида чемпионатни ютишдан бошқа йўли йўқ. 

Турнир жадвали нима демоқда?

Клуб ўзидан тепадаги "Олимпик", "Навбаҳор", "Андижон" билан бир хил 19 очкодан тўплаган. Ўзаро учрашувларга кўра устунлик рақибларда. "Пахтакор" билан фарқ 3, кучли учликдаги "Сўғдиёна" билан эса 4 очкони ташкил қилмоқда. Имконият йўқолмаган. Аммо пешқадамдан нақд 7 очкога ортда бораётгани чемпионлик ҳақидаги ҳаёлларни йўққа чиқариши турган гап. Ўтган мавсумда нисбатан яқин келган ва биринчи мағлубиятини 21-турга келиб қабул қилиб олган "Нефтчи" бу йил биринчи даврадаёқ 4 бор бунинг таъмини тотиб кўрди. Балки танаффус қайта тезлик олиш учун қўл келар. Факт шуки, биринчи ўрин билан тафовут катта. Жамоада барқарорликнинг йўқлиги эса асоси муаммолардан бири ҳисобланади. 

Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида 

Биринчи даврада янги жалб қилинганлардан Жасур Жалолиддинов (2), Ҳусаин Норчаев (3), Нссунгуси Эффионг (4) жамоанинг асосий голларига муаллифлик қилишди. Шубҳасиз омадсиз трансфер Михай Роман бўлганини тан олиш керак. Унга 9 та ўйинда имконият берилди ва ҳамон гол уриш учун омадини кутмоқда. Афтидан ёзги трансферлар ойнаси вақтида хайрлашиши ҳам кутилганди. Ҳужум чизиғида Эффионг, Норчаев, Норхонов, Амоновнинг борлиги унга ҳеч қандай имконият қолдирмайди. Санжар Қувватов "Навбаҳор"га йўл олди ва жамоада ўйнаши мумкин бўлган 2 нафар кипер қолди. Унинг кетидан Цигер ҳам Наманганга қайтади деган гаплар амалда тасдиғини топса, бу позицияларда рақобат сезиларли даражада камаяди. Иккинчи даврада асосий кипер Ботирали Эргашев бўлса, мудофаа чизиғида Жўрабоев, Убайдуллаев, Ғофуров, Муҳторов тўп тепади. Цигер эса биринчи даврада ҳимоянинг асосиий фигураси бўлиб хизмат қилганди.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика