RU

Последние новости

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  0 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  7 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Қувондиқ Рўзиев: “Суғдиёна“ билан ўйин ўзаро мураббийлар жанги бўлди” Новости

Қувондиқ Рўзиев: “Суғдиёна“ билан ўйин ўзаро мураббийлар жанги бўлди”

“Қўқон-1912” жамоаси Суперлига учинчи турида ўз майдонида “Суғдиёна”ни қабул қилди ва кичик ҳисобда зафар қучди.

Жамоа етакчи ўйинчиларидан бири Қувондиқ Рўзиев бугун Спорт телеканалига берган интервьюсида ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бу учрашув мураббийлар жанги бўлди десам, адашмаган бўламан. Улуғбек Бақоев ва Бахтиёр Ашурматов ўз вақтида битта жамоада ишлашган. Мураббийларимизнинг юзини ёруғ қилиш учун ҳам алоҳида меҳнат қилдик. Шунингдек, ёрдамчи мураббий Даврон Файзиев ҳам Жиззахда фаолият юритганлар. Мухлисларни ишончини қозониш учун ҳам яхши тайёргарлик кўрдик. Кўплаб мухлислар олидида ютқазиб қўйсак ҳам бўлмасди. Бор кучимизни ишга солиб ғалаба қозондик. Иккинчи гол машғулотларда ишланганди, унинг самарасини кўрдик десак ҳам бўлади. Мурод Ҳолимуҳаммедов стандартларга мослашган футболчи. Жарима, бурчак, пенальти зарбаларида адашмайди. Бундан унумли фойдаланяпмиз. Филип Раевац олдин ҳам жамоамизда ўйнаб кетган. Қўқондаги фаолияти орқали ўзбекистонлик мухлисларга танилган. Шу сабабли чиқишиб кетишда муаммо бўлмади. Ҳудди ўз уйидек ҳис қилмоқда. Қоида бузишнинг фарқи бор. Шавкат Муллажонов бироз пастроқ зарба берганида жароҳат жиддий бўлиши мумкин эди. Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, ҳаммамиз футболчилармиз. Топадиган нонимиз майдон ичида. Бир-биримизни ҳурмат қилсак мақсадга мувофиқ бўлади”, - дейди Рўзиев.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика