RU

Последние новости

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Қуръада нега Ангрендан жамоа йўқ? Новости

Қуръада нега Ангрендан жамоа йўқ?

Жорий мавсум биринчи лигада Ангрендан жамоа қатнашиши эҳтимоли борлиги ҳақида хабар бергандик.
Аммо бугун бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида "Кончи" жамоасини учратмадик. Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритган "Тошкент" жамоаси ўз номини ўзгартириб вилоятга кўчишни режа қилаётган эди. Агар жамоа Тошкентда қоладиган бўлса, у ҳолда 1-лиганинг “Шарқ” минтақасидаги Тошкент жамоалари сони саккизтага етган бўларди. Қолаверса, Ангренда футбол аввалдан бўлган ва мухлислар катта футболни соғинишган.

Маълумотларга кўра, “Шарқ” минтақасида жамоалар тўлиб бўлди. “Ғарб”да битта бўш жой бор. Бу жой Сурхондарёга олиб қўйилганлиги ҳақида бугун Фарҳод Магометов айтиб ўтди. Аммо "Сурхон"нинг 1-лигада иштирок этиши сўроқ остида турибди. Агар жамоанинг молиявий ҳолати ўнгланмаса, у ҳолда улар ўрнига "Кончи" мусобақада иштирок этиши мумкин. Яна бир маълумот, "Кончи" 1-лигада қатнашадиган бўлса, клуб ўз номини "Шахтёр" деб ўзгартиришни режалаштирган.

Олий лигада бўлгани каби 1-лигада ҳам география қисқариб боряпти. “Шарқ” минтақасида Тошкент вилоятидан битта ҳам жамоа йўқ. Андижон шарафини ҳимоя қилиши кўзда тутилаётган "ЎзДонг-Жу"нинг ҳам молиявий аҳволи 1-лигада иштирок этиш имкониятини берадими ё йўқми, ҳозирча маълум эмас.

Катта йўқотишга Зарафшон шаҳри учради. "Қизилқум"нинг Навоийга кўчиши, Навоийдан 220 км. узоқда жойлашган Зарафшон шаҳрини катта футболдан маҳрум этди. Аксига олиб, Зарафшонга кўчирилиши башорат қилинган "Зарафшон" клуби фаолиятига ҳам якун ясалди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика