RU

Последние новости

19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  0 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  0 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   8 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  2 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  8 15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  6 14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  3 13:20Фонсека: "Эндрик 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас"  0

Қуръа қандай ўтди? Новости

Қуръа қандай ўтди?

Бугун ЎФФ биносида келаси йилги олий лига баҳсларига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Одатда чемпионат якунларига бағишланган тадбир жуда бошқача ўтарди. Унда қуръадан ташқари олий лига клублари вакилларининг ҳам фикрини тинглардик, бироқ бу сафар бошқача бўлди. Кириш сўзи дастлаб ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаевга берилди, кейин эса ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов сўз олди.

Фарҳод Абдуалиевич аввалига кун тартибидан ўрин олган масалалар ҳақида сўз юритди. Деммак, кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олганди: 1.Олий лига-2015 қуръасини ўтказиб олиш; 2.2014 йилги чемпионат якунлари бўйича ПФЛ ҳисоботи ва келаси йилги режалар; 3.Регламентдаги ўзгаришлар; 4.Клубларни лицензиялаштириш. Магометов бу ҳақда қисқача ўз фикрини билдириб ўтганидан сўнг навбат қуръа ташлаш маросимига етиб келди ва уни Валерий Лёткин бошчилигидаги ПФЛ мутахассислари ўтказишди.

Қуръадан олдин “Локомотив” бош мураббийи Вадим Абрамов чемпионат ўйинларини эски “ойнали” тизимда ўтказиш таклифини ўртага ташлади. Бунда, 15-турда ўзаро ўйнаган жамоалар иккинчи даврани ҳам худди шу тартибда бошлашади. Бироқ буни кўпчилик маъқулламади. Натижада келаси йилги чемпионат ҳам, худди бу мавсумдаги каби вариантда ўтадиган бўлди. Яъни, 15-турда ўзаро ўйнаган жамоаларнинг жавоб учрашувлари охирги 30-турда ўтказилади.

Олий лигага қуръа ташланиб бўлгач, Фарҳод Магометов ОАВ вакилларининг залдан чиқиб кетишларини сўради, чунки буёғига кун тартибидан ўрин олдин бошқа масалаларни журналистларсиз давом эттирадиган бўлишди. Натижада биз ташқарига чиқиб кетдик ва анжуманлар залида ундан кейин нима гап-сўзлар бўлганидан хабаримиз йўқ. Йиғилиш тугагач, яна қайтиб залга кирдик ва ПФЛ бош директоридан алоҳида интервью олдик. Интервьюда қандай савол-жавоблар бўлганини эса кейинроқ сайтимизда эълон қиламиз.


Х.Холиқов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика