RU

Последние новости

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  0 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  7 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Қуръа АГМКга эски рақибларни туҳфа этди Новости

Қуръа АГМКга эски рақибларни туҳфа этди

АГМК матбуот хизмати Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубогига ташланган қуръа ва мусобақаларга оид олмалиқликлар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

"Бугунги қуръага кўра, жамоамиз Лига Кубоги чорак финал баҳсини ўз уйида Бекободнинг "Металлург" клубига қарши ўтказади. Ўйин 14 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Қайд этиш керакки, АГМК ҳозиргача ўтказилган охирги 3та учрашувдан иккитасини айнан "Металлург"га қарши ўйнади. Дастлаб Лига Кубоги гуруҳ босқичида тўқнаш келган жамоалар, кейинроқ чемпионат доирасида ҳам ўзаро учрашишганди. Қизиғи, ҳар иккала баҳсда ҳам 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди.

АГМК Суперлиганинг иккинчи даврасидаги илк баҳсни 27 июль куни айнан "Металлург"га қарши Бекободда бошлайди. Шунингдек, Лига Кубоги чорак финалига ташланган қуръа мазкур жамоаларни яна учраштирмоқда. Демак, жамоамиз қисқа фурсатда "Металлург" билан яна икки бор тўқнаш келади. Бу эса мазкур эски рақибларнинг жорий мавсумдаги ўзаро тўртинчи тўқнашувига айланади. Тошкент вилояти дербиси мақомидаги АГМК - "Металлург" қарама-қаршилигида ҳозирча ғолиб номи аниқланмай келмоқда. Бўлажак баҳсларда дерби ғолиби сифатида ҳар иккала мусобақадаги зафарли юришни давом эттиришга умид боғлаймиз.

Шунингдек, бугун Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалига ҳам қуръа ташланди. Биласиз, АГМК мазкур мусобақанинг амалдаги ғолиби сифатида турнирга нимчорак финал босқичидан қўшилмоқда. Мазкур босқичдаги рақиб эса ўтган йили чорак финалда тўқнаш келган эски таниш, Муборакнинг "Машъал" жамоаси бўлди. Қуръа бу гал ҳам АГМКга "газчилар"ни рўбару қилди. Қуръага кўра, мазкур беллашув ҳам Олмалиқда ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили чорак финалда тўқнаш келган "Машъал"ни қўшимча таймлардаги киритилган голлар эвазига мағлуб этиб ярим финалга йўл олгандик. Бу гал ҳам ёқимли анъанани давом эттиришга ва кубок эгаси сифатида совринни муносиб ҳимоя қилишга жамоамиз қаттиқ бел боғлайди.

Тақвимга кўра, "Машъал"га қарши Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал ўйинини 3/4 август куни ўтказамиз. Аниқ сана эртага ПФЛ томонидан эълон қилинади.

АГМКнинг мавсумнинг иккинчи қисмида ўтказадиган дастлабки 5 учрашуви қуйидагича:


Суперлига, 14-тур.

27 июль.

"Металлург" - АГМК (20:00)


Суперлига, 15-тур.

31 июль

АГМК - "Андижон"


Ўзбекистон Кубоги, нимчорак финал.

3/4 август

АГМК - "Машъал"


Суперлига, 16-тур.

11 август

"Навбаҳор" - АГМК


Лига Кубоги, чорак финал.

14 август

АГМК - "Металлург"

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубогидаги ҳар қандай босқичдаги тўқнашувлар бир учрашувдан иборат. Мезбон жамоа номи эса қуръага кўра аниқланади.

АГМК айни пайтда Суперлига турнир жадвалида 12 очко тўплаган ҳолда 10-ўринда бормоқда ва совринли ўринлар, яъни кучли-учлик орасидаги фарқ 9 очкони ташкил этган. Ўзбекистон Кубогидаги янги йўлга жамоамиз мусобақанинг амалдаги ғолиби сифатида чиқади. Тарихда илк бор ўтказилаётган Лига Кубогини эса жамоамиз муваффақиятли бошлаган ва гуруҳда мағлубиятсиз серия қайд этиб пешқадамга айланганди.

#AGMK #OKMK #BizBuBiz", - дейилади АГМК матбуот хизмати берган хабарда.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика