RU

Последние новости

02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  11 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  17 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  0 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  1 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  6 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  8 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  51 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  5 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6

“Навбаҳор”: Қримдаги сўнгги баҳсда ҳам ғалаба Новости

“Навбаҳор”: Қримдаги сўнгги баҳсда ҳам ғалаба

Теги :  Навбаҳор
Ўз ўқув-машғулот йиғинини Қримда ўтказаётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мазкур йиғин доирасидаги сўнгги назорат баҳсини бугун Евпаториянинг “Евпатория” жамоасига қарши ўтказди.

Унда "лочинлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голга учрашувнинг 80-дақиқасида захирадан майдонга туширилган  Баҳодир Насимов муаллифлик қилди.

Ушбу ўйинда “лочинлар”  таркибида қуйидаги футболчилар майдонда ҳаракат қилишди: Ўткир Юсупов, Обид Жўрабоев, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Шаҳзод Шайманов, Иван Соловьёв, Абдужамол Исроилов, Азизбек Турғунбоев, Зафар Тўраев, Александр Касьян.
Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматхонов, Славко Лукич, Ғиёс Комилов, Ҳожиакбар Юнусов, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Баҳодир Насимов, Улуғбек Акназаров.

Шу тариқа Андрей Канчельскис шогирдлари Қримдаги барча ўртоқлик учрашувларида зафар қучишди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача наманганликлар Қримда “Таврия” (Симферополь, 3:2) ва “Севастополь” (Севастополь) клубларини мағлубиятга учратишганди.

“Лочинлар”нинг Қримдаги ўқув-машғулот йиғини бугун ўз якунига етди. Наманганликлар эртага юртимизга қайтишади. Шундан сўнг, жамоа аъзоларига қисқа муддатли таътил берилади. Кейинги ўқув-машғулот йиғинини эса Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилади. Туркия йиғини 6-17 февраль кунлари ўтказиш режалаштирилмоқда.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика