RU

Последние новости

14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  1 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  1 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  13 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  8 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  36 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  2 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1

Қозоғистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши кечган сўнги ўртоқлик ўйинларида ёшларимизга имконият берган эдик. Мундиалга эса энг кучли таркибимизни олиб келамиз" Новости

Қозоғистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши кечган сўнги ўртоқлик ўйинларида ёшларимизга имконият берган эдик. Мундиалга эса энг кучли таркибимизни олиб келамиз"

Қозоғистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Рикардо Кака ФИФА футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасига қуръа ташлаш маросимидан сўнг турнир ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

- Қозоғистон терма жамоасининг гуруҳдошлари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Осон гуруҳдан жой олганимиз йўқ. Барча рақибларга қийин бўлади. Бугунги қуръада биринчи бўлиб кимга қарши ўйнашимизни билиб олдик. Янги Зелландия Жаҳон чемпионатида янги иштирокчи. Ливияни ҳам янги ном деб айтсак бўлади, аммо уларда маҳорат ва тажриба юқорироқ. Испания терма жамоасини таништиришинг ҳожати йўқ.  Испания ва Қозоғистон терма жамоаларда "қоғоз"даги фаворитлар.

- Қозоғистон футзал терма жамоаси сўнги мундиалда тўртинчи ўринни қўлга киритганди ва аламли тарзда медаллардан қуруқ қолганди. Ўзбекистонда ўтказиладиган мусобақада жамоангизнинг мақсади қандай? Қозоғистон терма жамоаси яна медаллар учун курашадими?

- Мақсадимиз сўнги Жаҳон чемпионатидаги натижани яхшилаш. Биз ҳар доим ғалаба учун паркетга чиқамиз. Тўплаган тажрибамиз бизга ёрдам беради деган умиддаман.

- Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари плей-офф босқичида бир-бирига тўқнаш келиши мумкин? Ушбу потенциал баҳс ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Гуруҳ босқичидаги учта учрашувни ўтказиб олайлик. Плей-оффда ким рақибимиз бўлиши ҳам ҳали ноаниқ.

-  Қозоғистон терма жамоаси сўнги ўртоқлик учрашувларида асосан ёш футзалчиларга билан ҳаракат қилмоқда. Ўзбекистонга қарши кечган сўнги ўртоқлик ўйинида таркибда ёш футзалчилардан иборат эди. ЖЧда ҳам ёш футболчиларга имконият берасизми ёки мундиал таркибда ротация қиладиган вақт эмасми?

- Жаҳон чемпионатида эскпериментлар қилинадиган мусобақа эмас. Мундиалга энг кучли футзалчиларимизни олиб келишимиз аниқ. Ўртоқлик учрашувларида таркибни ўзгартирдик кўрдик. Жаҳон биринчилигида бор йўғи 14та футзалчи иштирок эта оламиз. Шу сабабли, ёшларни ўйлашга имкониятимиз йўқ.



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика