Қозоғистон чемпионати 3-турини “ёндирган” ўзбекистонликлар “man of the match” совринини қўлга киритишди
15 мар 2023 08:25
Новости
Қозоғистон чемпионати 3-турини “ёндирган” ўзбекистонликлар “man of the match” совринини қўлга киритишди
Қозоғистон чемпионати навбатдаги тури ўзбекистонлик футболчиларга аталди.
“Ордабаси” ўз майдонида “Жетису”ни қабул қилиб, Бобур Абдихолиқов ва Шаҳбоз Умаровнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эса Абдихолиқов эътироф этилди.

3-тур доирасида “Тобол” Игорь Сергеевнинг дубли эвазига “Шахтёр”дан (2:1) устун келди. Сергеев мазкур баҳснинг энг яхшиси номини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, “Ордабаси” ва “Тобол” ҳисобида 9 тадан очко бор ҳамда улар “Актобе” билан бирга чемпионат жорий мавсумида йўқотишларсиз келишмоқда.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии