RU

Последние новости

21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  2 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  5 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  1 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  5 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  3 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  9 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  10 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  2

Қотил... Новости

Қотил...

Аламлар, кўз ёшлар, қалбдан чиқаётган ҳиссиётлар. Буларнинг бари тунда Италия футболчиларини қўршаб олганди.

Италия кутилмаганда Жаҳон чемпионати сари юришини Шимолий Македонияга қарши ўйинда тўхтатгани ҳаммага маълум. Ким ҳам ўйлаган дейсиз. Чунки бир йил аввал Европада тенгсизлигини исботлаган жамоа мундиалга чиқа олмаганига ким айбдор? Биз буни билдик, сиз ҳам билдингиз. Бутун дунё кўрди. Ҳа, бу ўша Александр Трайковски. Демак бугун "нерадзурри"ларни жарга улоқтирган футболчи ҳақида гаплашамиз. 


"Челси"да ўрнини топа олмаган болакай

Қаҳрамонимиз 1992 йил 5 сентябрь куни инжинер ва шифокор оиласида дунёга келган. Трайковски 1955 йилда ташкил топган тарихий жамоа "Цементарница" тарбияланувчисидир.  У айнан шу клубда катта футболга қадам қўйган. 2009 йилда мазкур клуб сафида чемпионатда дебют қилган болакай бир мавсум ўтиб "Челси" скаутлари назарига тушади. 2010 йилнинг май ойида Лондонга кўрикка келган бўлажак тўп тепар ўзини кўрсатишга ҳаракат қиларди, дея оламиз. Гарчи кўрикда бўлсада, 19 ёшлилар ўртасида ташкил қилинган Амстердам кубогида "Ботафого" дарвозасини ишғол қилиб жамоасини ярим финалга олиб чиқишга муваффақ бўлди. Аммо унинг "аристократлар" сафидаги қололмаслиги кун сайин аниқлиги боис ўзига бошқа жамоа излашга киришди. Хорватиянинг "Интер" (Запрешич) клубидаги бир мавсумлик фаолиятидан сўнг 500 минг еврога Белгиянинг "Зюлте-Варегем" клубига йўл олган Трайковски ниҳоят барқарорликка эришди, деб ўйлаймиз.



Онаси - Снежана инжинер, технолог. Отаси - Мирослав шифокор. Турмушўртоғи -  Сандра. Ўғли -  Матей Трайковски.



Унинг даромади ҳафтасига 5,5 минг фунт стертлинг, йилига 286 минг фунт стерлинг.


Юлдузлик онлари

2015-2019 йилларда Италиянинг "Палермо" сафида тўп тепган Трайковски ўзининг юлдузли онларини бошидан кечирди. У клуби сафида 108та учрашувда иштирок этиб 16та гол уришга эришиш билан бирга жамоасининг ажралмас аъзосига айланди, дея оламиз. 2019 йил жиддий молиявий муаммолар туфайли клубни тарк этди. Кейинчалик "Мальорка", "Ольборг" жамоаларида ўйнади. Ҳозирда Саудия Арабистони биринчи лигаси вакили "Ал Фейха" клуби аъзоси. 



Трансфермаркт бугунги кунда Трайковскининг нарихини 350 минг евро сифатида баҳолаган.

 

Терма жамоа

Қаҳрамонимиз Шимолий Македония терма жамоасидаги дебютини 2011 йилнинг 10 августида Озарбайжонга қарши ўйинда нишонлаган. Икки йил 4 ойдан сўнг Болгария билан ўйинда дебют голини урган. Умуман шу кунгача терма жамоа либосида 80га яқин ўйин ўтказиб, 20дан ошиқ тўп киритди. 



Қотил 

Шимолий Македония Италия билан Евро-2020 саралашида ҳам рўбарў келганди. Ўшанда апеннинликларга жиддий қаршилик кўрсатган ҳолда биринчи ўйинда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраган, жавоб учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилган. Қизиғи ўшанда ҳам Италияни тайёр ғалабадан у маҳрум қилгани ёдимизда. Трайковски эса барчаси учун биттада қасос олди. Қисқа қилиб айтганда у Италиянинг "қотили".

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика