RU

Последние новости

13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  2 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  5 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  1 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  2 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  11 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  2 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  6

Миржалол Қосимов: "Ўғлимнинг голи ҳақида гапиришни истамайман. Ишхонада у футболчи, уйда эса ўғлим. Ушбу масалага нуқта қўйиш керак" Новости

Миржалол Қосимов: "Ўғлимнинг голи ҳақида гапиришни истамайман. Ишхонада у футболчи, уйда эса ўғлим. Ушбу масалага нуқта қўйиш керак"

Суперлига 7-тур доирасида ўтказилган "Локомотив" - ОКМК (0:2) учрашувидан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди


- Ўйин ҳақида

- Жуда муҳим учрашув эди. Бугунги учрашув курашларга бой ва шиддатли бўлди. Рақибимиз "Навбаҳор"дан учралган мағлубиятдан сўнг ютқазишга ҳаққи йўқ эди. Биз ҳам ўтган учрашувда мағлуб бўлгандик. Бугун голгача ўйин бўлди ва биринчи бўлиб гол урган жамоа ғалаба қозонди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Аввалари 6-7 турдан сўнг пешдақамлар ажралиб чиқар эди, сўнги йилларда эса бундай ҳолат кузатилмаяпти. Мусобақа жадвалида жамоалар зич жойлашган.

- Бугун ОКМК жамоаси голга қадар анча қийналди. Асосан тўпга эгалик қилиш ва пас ўйнашга интилди. "Локомотив" эса кўпроқ рақиб ўйинини бузиш билан шуғулланди. Бундай рақибга қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- Кеча бўлиб ўтган "Насаф" ва "Бунёдкор" учрашуви ҳам шундай кечди. Вертикал футбол ва курашлар кўп бўлди. Ўзимнинг жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, мен ҳар доим тўп билан муомала қилиш тарафдориман. Тизимсиз футбол қачондир натижа беришдан тўхтайди. Менинг жамоамда кўпроқ тўп билан муомала қилиш ва ҳужумга ўтиш чоғида тартибли ўйин намойиш этиш муҳим. Бу менинг услубим.

- Жорий мавсум "Локомотив" сафида тўп тепаётган уч нафар футболчи Санжар Турсунов, Анзур Исмоилов ва Муҳаммаданас Ҳасановлар ўтган мавсумлар давомида жамоангизда фаолият юритганди. Уларнинг ўйин услубини аниқ биласиз. Шу жиҳат сизга бугунги учрашувда устунлик бердими?

- Бу йигитлар нимага қодир эканлигини биламан. Майдон марказида Санжар Турсунов ва ҳимояда Анзурнинг имкониятларини паст баҳолашнинг иложи йўқ. Йигитларда катта тажриба бор. Улар узоқ вақт давомида миллий терма жамоада ўйнашган. Шу сабабли, бугун осон ўйин бўлмади.

- Бугун ОКМК учрашув якунида иккита гол киритди ва ғалабани илиб кетди. Лекин бугунги учрашувда жамоангиз ўйинида ёрқинлик сезмадим. Аввалари жамоангиз гол уриши керак бўлганида жуда чақнаб ва ёрқин ўйнарди. Бугун бундай бўлмади. Бунга сабаб нима?

- Зўр ўйнаган учрашувда ҳар доим ҳам ғалаба қозонавермайсиз. Ёрқин ўйнашингиз мумкин, аммо натижа бўлмаса фойдаси йўқ. Муаммоларимиз етарлича. Ўтган мавсумдан буён жароҳатдан тикланаётган футболчиларимиз бор. Олимпия терма жамоамизнинг финал учрашувини ўтказиб юборган Абдуқодир Хусанов, Аббосбек Файзуллаев ва Ҳожимат Эркиновларсиз ўйин қандай ўзгарганини сездингиз. Ҳар бир футболчи, бир деталдек гап. Йигитларимиз финалда зўр ўйнашди, аммо бироз омад етишмади.

- Бугун ўнг қанот ҳимоясида ўйнаган футболчи Баҳромовнинг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз? У бугун жуда яхши ўйнади.

- Баҳромов асли ярим ҳимоячи. Баҳромов ҳали кўп меҳнат қилиши керак, айниқса ҳимоядаги ҳаракатларини яхшилаши зарур. У тўп билан яхши муомала қилади. Ёш футболчининг оёғи ердан узилиши керак эмас. У ўзи учун меҳнат қилиши керак. Мақтовларни эшитиб ўзгаришини бошлаши мумкин. Мен футболчиларнинг юрган қадамидан нима бўлаётганини сезаман. Энг муҳими, меҳнат қилишда давом этиш. Таркибимизда ёш футболчилар кўп, аммо улар ўзи учун курашиши керак.

- "Локомотив" бош мураббийи Александр Стоймирович бир неча йил давомида сизнинг штабингизда фаолият юритганди. Бугунги учрашувда уни мағлубият этиш сиз учун қанчалик муҳим эди?

- Менга рақибнинг ва бош мураббийнинг ким эканлиги аҳамиятга эга эмас. Суперлигадаги барча 26 учрашув биз учун муҳим. Мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш ва яхши натижага эришиш. Жамоамизда алмашинув жараёни бўлиб ўтмоқда. Ёш ва тажрибали футболчилар бор. Майдонда футболчининг ёши аҳамиятсиз. 40 ёшлик ўйинчи бўладими ёки 16 ёшлик футболчи бўладими жамоа учун фойда келтириши керак.

- Жамоада бир нечта футболчи узоқ вақт давомидан бери жароҳатлардан тикланмоқда. Уларнинг ҳолати ҳақида маълумот берсангиз?

- Рубен Санчеш ва Шоҳрух Гадоев каби футболчиларимиз узоқ вақтдан бери тикланишмоқда. Тиззадан олинган жароҳатлар тикланиш учун узоқ вақт талаб этади. Мен ўзим ҳам белимни операция қилдирганман ва бир йил футбол ўйнамаганман. Барчасига вақт керак. Статистика бўйича футбол энг кўп жароҳат олинадиган спорт тури ҳисобланади.

- Бугун ўғлингиз сизнинг услубингизда гол урди. Миржамол Қосимовнинг голи ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Шу мавзуни қўйинглар. Ишхонада у футболчи, уйда эса ўғлим. Яхши гол урди, яна кўпроқ гол урсин ва жамоага фойда келтирсин. Шу масалага шу ерда нуқта қўйиш керак.



Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика