RU

Последние новости

22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  2 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  11 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  246 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  38 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4

Қосимов навбатдаги йиғинига 26 нафар футболчини жалб этди Новости

Қосимов навбатдаги йиғинига 26 нафар футболчини жалб этди

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 июль куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Терма жамоа бош мураббийи мазкур йиғинга жами 26 нафар футболчини чақирган.

Таъкидлаш жоиз, Қосимов ушбу йиғинда 1991, 1992 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат таркибни синовдан ўтказади. Боиси, ушбу футболчилар орасидан шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Кореянинг Инчеон шаҳрида старт оладиган Осиё Ўйинларининг футбол мусобақасида иштирок этадиган таркиб сараланади. Эслатиб ўтамиз, Осиё Ўйинларида 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этиши белгиланган.

Мазкур йиғин давомида терма жамоа аъзолари 4та назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Жумладан, 22 июль куни «Навбаҳор» клубига қарши синов-назорат учрашуви бўлиб ўтса, орадан икки кун ўтиб, 24 июль куни «Металлург» клубига қарши учрашув ўтказилади. 26 июль куни режага кўра Тошкентнинг «Пахтакор» ва 28 июль куни «Олмалиқ» клубларига қарши назорат учрашувлари ўтказилади.

Маълумот ўрнида, терма жамоа йиғинига чақирилган «Пахтакор» ҳимоячиси Даврон Ҳошимов бетоблиги боис мазкур йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди. Унинг ўрнига Улуғбек Дадабоев йиғинда иштирок этади.

20-28 июль кунлари бўлиб ўтадиган миллий терма жамоа йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
 Муҳиддин Худоёров («Андижон»)
 Абдукарим Муҳаммедов («Бунёдкор»)
 Элдорбек Суюнов («Насаф»).

Ҳимоячилар:
 Салим Мустафоев («Локомотив»)
 Бобур Йўлдошев («Локомотив»)
 Сардор Раҳмонов («Локомотив»)
 Шерзод Файзиев («Машъал»)
 Жавлон Мирабдуллаев («Андижон»)
 Азамат Исроилов («Олмалиқ»)
 Егор Кримец («Пахтакор»)
 Акбар Исматуллаев («Пахтакор»)
 Владимир Козак («Пахтакор»)

Ярим ҳимоячилар:
 Азим Аҳмедов («Навбаҳор»)
 Павел Смоляченко («Нефтчи»)
 Сардор Мирзаев («Локомотив»)
 Диёр Туропов («Олмалиқ»)
 Жамшид Искандеров («Пахтакор»)
 Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор»)
 Сардор Рашидов («Бунёдкор»)
 Алибобо Раҳматуллаев («Бунёдкор»)
 Дилшод Жўраев («Бунёдкор»)
 Фаррух Сайфиев («Насаф»)
 Улуғбек Дадабоев («Насаф»)

Ҳужумчилар:
 Наврўзбек Олимов («Қизилқум»)
 Игорь Сергеев («Пахтакор»)
 Шаҳзод Нурматов («Металлург»)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика