RU

Последние новости

00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  1 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  19 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Қўқонда фахрийлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтмоқда Новости

Қўқонда фахрийлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтмоқда

Қўқон шаҳрида Ўзбекистон футбол ассоцациясининг “Фахрийлар кубоги” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Водий жамоалари ўртасидаги минтақавий босқичда, Фарғона, Андижон ҳамда Қўқон шаҳарларининг фахрий футболчилардан иборат жамоалари иштирок этишяпти.

Кеча мусобақанинг дастлабки ўйини бўлиб ўтди. Майдонга Фарғона ҳамда Андижон жамоалари чиқиб келишди. Учрашувда ўз таркибига яқин ўтмишдаги “Нефтчи” юлдузларини жамлаган Фарғоналиклар 5-1 ҳисобида ғалабага эришдилар. Фарғоналиклар сафида барча голларни Анвар Бердиев киритган бўлса, Андижонликларнинг ягона жавоб голини Рахимжон Қодиров киритди.

Бундан бир неча дақиқалар олдин Қўқондаги “Марказий” стадионида яна бир ўйин бўлиб ўтди. Ўзига хос вилоят “дерби”сида , Қўқон ҳамда Фарғона жамоалари ўзаро баҳслашдилар. Фарғоналиклар таркибида Анвар Бердиев, Шерзод Раимжонов, Баҳром Ҳайдаров, Камол Жўнашев каби барча футбол мухлисларига яхши таниш бўлган футболчилар майдонга тушишди. Қўқонликлар таркибида Маъмур Мансуров, Саид Шокиров, Фарход Мусажонов, Содир Элибоев, Акмал Ортиқов, Аваз Жўрабоев каби Қўқон футболининг ёрқин намоёндалари майдонда ҳаракат қилишди. Шиддатли курашларга бой тарзда ўтган ўйинда 0-0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Эртага мусобақадаги навбатдаги ўйин Қўқон ҳамда андижонлик фахрий футболчилар ўртасида бўлиб ўтади.




Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика