RU

Последние новости

08:00"Металлург" янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  0 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  3 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  10 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  43 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  9

Қўқонда бугун аншлаг кўрамизми? Новости

Қўқонда бугун аншлаг кўрамизми?

Бугун олий лиганинг 16-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Яна бир неча соатлардан сўнг водий дербиси старт олади.
Унда "Нефтчи" - "Навбаҳор" қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Аввал хабар берганимиздек, мазкур учрашув Фарғонада эмас балки Қўқондаги "Марказий" стадионда кечади. Бўлажак баҳсга кенг жамоатчилик томонидан қизиқиш юқори. Ушбу жамоалар ўртасидаги ҳар бир тўқнашув уларнинг турнир жадвалида нечанчи ўринни эгаллаб туришидан қатъий назар, доимо кескин курашлар остида ўтиб келган.

Турнир тақвимига кўра бугун мезбонлик қиладиган "Нефтчи" ўтган турда сафарда "Пахтакор"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Фарғоналикларнинг бугунги рақиби "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилиб, йирик 4:1 ҳисобида зафар қучган. Шу боис Ашурматов жамоасининг руҳий тайёргарлиги юқори.

Бугун ҳар иккала жамоада ҳам биттадан йўқотиш бор. Мезбонлардан Дилёрбек Ирматов ва "Навбаҳор" ҳимоячиси Алишер Саматов дисквалификация туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборади.  

Соат 17:15да старт оладиган баҳсга Фарғонадан ташқари наманганликларнинг ҳам ташриф буюриши кутилмоқда. Ҳозир соат 15:20. Стадионга мухлисларнинг ташрифи бошланиб кетди. Водий дербисида аншлаг кўрсак ажаб эмас.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика