RU

Последние новости

15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  1 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  1 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2

Қўқонда болалар ва ўсмирлар ўртасида йирик ҳалқаро турнир бошланди (фото) Новости

Қўқонда болалар ва ўсмирлар ўртасида йирик ҳалқаро турнир бошланди (фото)

Қўқонда халқаро мусобақа.

Кеча Қўқон шаҳридаги “Аҳмадхон спорт мажмуаси”да, Қўқон шаҳар хокимлиги, Фарғона вилоят футбол ассосацияси ҳамда вилоят туризм ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида, 2007-2008, 2009-2010 , 2011-2012 йилларда туғилган болалар ва ўсмирлар ўртасида,  Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Қўқон шаҳар хокими кубоги” учун ҳалқаро мусобақа старт олди.

Мусобақада республикамизнинг турли вилоятларидан ҳам қўшни Қирғистон республикасидан ташриф буюрган, жами  54 та жамоа иштирок этмоқда. Турнирга таклиф қилинган Қозоғистон ҳамда Тожикистонлик ёш футболчилар турли сабабаларги кўра мусобақага етиб кела олишмади.  Кеча Қўқондаги “Аҳмадхон спорт мажмуаси”да мусобақанинг тантанали  очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят футбол ассосациясининг раҳбарлари, Қўқон шаҳар хокимлиги вакиллари, "Қўқон-1912" жамоаси раҳбарияти  ҳамда Қўқонлик машҳур футболчи ва мураббийлар иштирок этишди.  Мусобақа ташкилотчилари турнирга ташриф буюрган барча ёш футболчиларга яшаш ,овқатланиш ва транспорт билан боғлиқ барча  шароитларини яратиб беришмоқда. 

Кечадан бошлаб мусобақанинг гуруҳ босқич ўйинларига старт берилди. Футбол баҳслари Қўқондаги “Марказий”, “Кимёгар” , 2-БЎСМга қарашли стадион ҳамда “Аҳмадхон спорт мажмуаси” стадионларидан бўлиб ўтмоқда.  Мусобақага ташриф буюрган ёш футболчилар бу каби турнирлардан катта таассуротлар билан қайтишлари аниқ. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонида қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишади. Биз Қўқондаги турнирнинг натижалари билан кейинги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз.


Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика