RU

Последние новости

11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  4 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  8 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  12 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  9 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  55 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  23 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0

Қўқон фахрийлари водийда чемпион бўлишди Новости

Қўқон фахрийлари водийда чемпион бўлишди

Аввал хабар берганимиздек Қўқонда ,фахрийлар ўртасида ЎФА “Фахрийлар кубоги” мусобақасининг минтақавий турнири бўлиб ўтди.

Кеча турнирнинг сўнги ўйини ўтказилди. Унда Қўқон ҳамда Андижонлик фахрийлар ўзаро баҳслашишди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган беллашувда, қўқонлик фахрийлар йирик, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Қўқонликлар таркибида голларни Акмал Ортиқов, Содир Элибоев (2та), Воҳиджон Умаралиев, Саиджон Шокиров ҳамда Жамшид Матисаевлар киритишди. Андижонликларнинг ягона голини эса Адҳамжон Каримов киритган. Бу ўйиндан сўнг Қўқонлик ҳамда Фарғоналик фахрий футболчилар 4 тадан очко жамғаришди. Андижон фахрийлар жамоаси эса битта ҳам очко қўлга кирита олишмади. Бироқ андижонлик фахрийларнинг мусобақада қатнашганлари ҳам таҳсинга сазовордир. Наманганлик фахрийлар жамоаси турнирда умуман иштирок этишмади.

Мусобақа якунига кўра қўқонлик фахрий футболчилар 1-ўринни қўлга киритишди. Улар фарғоналик фахрийлар жамоаси билан бир хилда очко жамғаришган, бироқ тўплар нисбатига кўра қўқонликлар мусобақа ғолиби бўлишди. Энди қўқонлик фахрий футболчилар жамоаси “Фахрийлар кубоги” мусобақасининг республика босқида иштирок этишади.



Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика