RU

Последние новости

20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  0 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  8 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1

"Қўқон-1912"га тегишли майдон янгиланмоқда Новости

"Қўқон-1912"га тегишли майдон янгиланмоқда

"Қўқон-1912" жамоаси келгуси йилга ҳар томонлама жиддий тарзда тайёргарликни бошлаб юборган.

Клубда келаси йил Суперлигага ҳар жиҳатдан тайёр бўлиб чиқишни мақсад қилган ҳолда режалар ишлаб чиқилди. Ўзбекистон профессионал футбол лигаси сўнгги йилларда Суперлига ҳамда Про лига жамоаларига стадионлар ёритиш тизими ва майдон чими борасида жуда катта талабларни қўйиб бормоқда. Бунинг натижасида республикамизда халқаро даражадаги ўйинларни ўтказиш талабларига жавоб берадиган стадионлар кўпайиб бормоқда. Албатта, яхши ва сифатли майдонда сифатли футбол бўлади. 



Хабарингиз бор, ўтган мавсумда Қўқондаги "Марказий" стадиони ёриткичлари янгитдан замонавий лампалар билан жиҳозланиб, стадион электр тизими тубдан янгиланган эди. 

Келгуси мавсумда жамоа раҳбарияти "Марказий" стадион ёритиш тизимини янада яхшилаш билан бирга, майдон чимини янгилашни ҳам мақсад қилган. "Марказий" майдони қайтадан янгилаб чиқилади. Дренаж тизими, суғориш тизими бутунлай янгиланиб, автомат суғориш тизимига ўтилади. Майдон чими ҳам янгитдан уруғ сепилиб, қишин-ёзин ям-яшил ҳолатда бўлиши таъминланади. 


Бугунги кунда "Марказий"да демонтаж ишлари бошланиб кетган. Майдондаги ишлар билан республикамиздаги кўплаб стадионларни, жумладан, Фарғонадаги "Истиқлол", Андижондаги "Бобур Арена" каби стадионларни гўзал ҳолатга олиб келган мутахассислар шуғулланишади.

Шунингдек, "Марказий" стадионига яқин бўлган жойда машғулотлар учун алоҳида чимли, стандарт майдон ҳам қуриш режага киритилди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика