RU

Последние новости

08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  2 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  1 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  3 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  16 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9

"Қўқон-1912"да ўйнашни истайсизми? Новости

"Қўқон-1912"да ўйнашни истайсизми?

Ўзбекистонда футбол биринчи бўлиб Қўқонда ташкил топганини ўқувчиларимиз яхши билишса керак.
Гарчи шундай бўлсада, бугунги кунда Қўқондан олий лигада жамоа йўқлиги кишини бироз таажжубга солади. Лекин бу вақтинчалик холат эканлигини ишонч билан айтса бўлади. Боиси "Қўқон-1912" яқин йиллар ичида яна кучлилар сафига чиқади. Бундай дейишимизнинг сабаби эса клуб тепасига келган фидоий раҳбарлар аввало инфратузилмани яхшилаб боришга эришмоқда. Шахсан ўзим клуб вице-президенти билан бир неча бор мулоқотда бўлиб, истиқболли режалар устида иш олиб борилаётганига амин бўлдим.

Жамоа элитага шунчаки чиқиб, учрашувларни расмиятчилик учун ўтказмоқчи эмас! "Қўқон-1912" раҳбариятининг айтишича, аввало пойдеворни мустаҳкамлаб, кейингина олий лигага чиқилади. Бу узоғи билан бир йилни ўз ичига оладиган кўринади.

Жамоа мутасаддилари болалар футболига ҳам катта эътибор қаратмоқда. Шунинг учун улар истеъдодли ёшларни саралаб олиш ва уларни кейинчалик махсус режа асосида шуғуллантириб боришни ўйлаб турибди. Шу мақсад йўлида "Қўқон-1912" жамоаси 20 декабардан то 25 декабрга қадар 1995-96-97-98 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида Сиз "Қўқон-1912" жамоасида ўйнашни истайсизми? шиори остида футбол мусобақасини ташкил этмоқда. Бизга маълум бўлишича, турнир Қўқон шаҳридаги "Кимёгар" стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Айнан ушбу 5 кунлик турнир давомида масъул мураббийлар ўз қарашларига мос тушган йигитларни танлаб олади. Бундан кўриниб турибдики, "Қўқон-1912" аввало ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратишни ўз олдига устувор вазифа қилиб қўйган. Билсангиз керак, Қўқондан ўз вақтида таниқли номлар ва жоиз бўлса юлдуз футболчилар етишиб чиққан. Унинг давомли бўлиши кўпинча раҳбариятга боғлиқ. Буни яхши тушуниб турган Қўқон футболи мутасаддилари болалар футболига катта эътибор қаратмоқда.

Демак, Сиз "Қўқон-1912"да ўйнашни истайсизми? у холда шошилинг.

Бу ҳақда кейинроқ яна батафсил маълумот берамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика