RU

Последние новости

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  19 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  5 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  16 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

"Қўқон-1912" янги мавсум олдидан Туркияда йиғин ўтказади Новости

"Қўқон-1912" янги мавсум олдидан Туркияда йиғин ўтказади

Келаси йил яна олий лигада иштирокини давом эттирадиган қўқонликлар янги мавсумга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўришни мақсад қилган.
Бош мураббий Рустам Абдуллаев янги мавсумга тайёргарлик режасини тузиб чиқди. Унга кўра жамоа тўрт босқичдан иборат йиғинни ўтайди.

Яъни футболчилар узоқ давом этган таътилдан 20 декабрь куни қайтади. Қўқонда ўтадиган илк босқич йиғинида ўйинчиларнинг тикланиш жараёнига эътибор қаратилади.

Янги йил байрами муносабати билан футболчиларга 29 декабрь куни қисқа муддатди дам берилади.

4 январдан эса йиғиннинг иккинчи босқичи старт олади. Режага кўра жамоа 25 январга қадар ўз қароргоҳида шуғулланади. Шундан сўнг яна футболчиларга бироз дам бериб, 27 январдан йиғин Тошкентга кўчади. Пойтахтда 11 февралга қадар машғулот ўтказиш кўзда тутилган.

Дарвоқе, қўқонликлар янги мавсум олдидан тайёргарлик жараёнида хорижга чиқишни ҳам режалаштирган. Унга кўра февралнинг 15 санасидан то 24 санасига қадар Туркияда йиғин ўтказилади.

Хориждан қайтиб келгингач, футболчиларга яна дам бериб, 27 февралдан Қўқонда чемпионат стартига қадар шуғулланиш режадан ўрин олган.

Табиийки ушбу йиғинлар давомида "Қўқон-1912" синов-назорат учрашувларида ҳам майдонга тушади. Бош мураббий футболчиларни айнан учрашувлар орқали ҳам кўрикдан ўтказишни мақсад қилган. Лекин ҳозирча спарринг жамоаларнинг номи маълум эмас. Бу ҳақда кейинроқ яна хабар берамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика