RU

Последние новости

10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  0 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  5 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  2 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  10 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  4 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  8 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  3 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  16 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3

"Қўқон-1912": Янги футболчилар таништирилди ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

"Қўқон-1912": Янги футболчилар таништирилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун Қўқон шаҳар ҳокимятида "Қўқон-1912" жамоаси янги мавсум олдидан таркибга келиб қўшилган футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.
Унда шаҳар ҳокими, клуб президенти ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалидада клуб президенти Ҳабибулла Самигов сўзга чиқиб жамоа футболчиларига омад тилади.

Мухлислар номидан Маҳмуджон Ҳошимов сўзга чиқиб жамоадан бу йил умиди катта эканлигини билдириб ўтди. Шаҳар ҳокими Акрамжон Абдуллаев "Қўқон-1912" жамоаси олдига бу йил камида 8-ўринни эгаллашни вазифа қилиб белгилади.

"Қўқон-1912"нинг энг катта ютуғи бу - мухлислардир. Бизнинг ишқибозларимиз ўтган йили биринчи лигада ҳам жамоани стадионни тўлдириб қўллаб туришди. Агарда жамоа илк турда ғалаба қозонса мухлислар Қарши ва Самарқандга ҳам боришади", - дейди Акрамжон Абдуллаев.

Клуб вице-президенти - бош директори Бахтиёр Толипов мавсумлар оралиғида олиб борилган селекция ишлари ва мавсумга кўрилган тайёргарлик ҳақида маълумот берди.

Тадбир сўнггида жамоа сафига янги келиб қўшилган футболчиларга рақамлар топширилди.

Унга кўра Рустам Матниёзов 1, Қаҳрамон Муҳаммаджонов 4, Хуршидбек Мухторов 20, Илья Ильин 24, Шохруҳбек Холматов 27, Игорь Голбан 29, Иззат Ғаниев 7, Қувондиқ Рўзиев 10, Сардор Эминов 18, Ориф Мамажонов 22, Алексей Николаев 28, Носирбек Отақўзиев 9, Владимир Аргунга 19-рақам топширилди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика