RU

Последние новости

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  244 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  18 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  3 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

"Қўқон-1912": Водий дербиси 16:30да бошланади Новости

"Қўқон-1912": Водий дербиси 16:30да бошланади

Бугун "Қўқон-1912" Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал жавоб учрашувида доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.

Жамоамиз аъзолари ушбу баҳсга муносиб тарзда тайёргарлик кўришди, десак муболаға бўлмайди. Айни дамда барчанинг кайфияти юқори. Мураббийлар штаби ҳам футболчиларни максимал даражада тайёрлашга ҳаракат қилишди. Бугун мухлислар ажойиб футбол гувоҳига айланишларига шубҳа йўқ.

Ушбу жамоаларнинг Наманганда бўлиб ўтган биринчи учрашувида вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ҳозирча устунлик биз томонда.

Кеча футболчиларимиз учрашув олдидан сўнгги машғулотни “Марказий” ўйингоҳда ўтказишди.

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган учрашув соат 16:30да бошланади. Ўйин учун чипталар стадион кассаларида икки хил тоифада 10 000 ва 5 000 сўмдан сотилмоқда.

Барча футбол мухлисларни “Марказий” ўйингоҳга чорлаб қоламиз. Айнан мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари бугунги Водий дербисида жамоамиз аъзоларига қўшимча куч бағишлаши аниқ. Зеро, биз ҳар доим мухлислар билан фахрланиб келганмиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика