RU

Последние новости

02:03Ла Лига. "Атлетико" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда 84-дақиқада гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди  2 02:00А Серия. "Фиорентина" 3та пенальти голга айланмаган ўйинда "Милан"ни мағлуб этди, ҳакам 2та қизил карточка кўрсатди, Де Хеа эса учрашув қаҳрамонига айланди!  3 01:55Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ницца"ни ютолмади  0 00:34Ўзбекистон кубогининг янги эгаларига аталган карикатура  0 23:24Хендерсон АПЛга қайтиши мумкин  0 23:09РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Динамо"ни мағлуб этди, Файзуллаевдан навбатдаги гол  6 23:06А Серия. "Рома" "Монца" билан дуранг ўйнади, Шомуродов 86-дақиқада захирадан туширилди  13 22:57БАА чемпионати. "Ал Ваҳда" меҳмонда "Ал Айн"ни мағлуб этди, Эркинов захирада қолдирилди  2 22:50Футзал бўйича ЖЧ. Украинлар Тошкентдаги "жанг"да ғалаба қозонишди, Бразилия чемпион!  1 22:34Бундеслига. "Бавария" 6та тўп киритилган ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  7 22:26АПЛ. "Брайтон" "Тоттенхэм"га қарши ўйинда 0:2ни 3:2га ўзгартирган ҳолда камбэк қайд этди  3 22:03Лига 1. "Ланс" меҳмонда "Страсбур" билан жанговар дуранг ўйнади, Ҳусанов баҳсда доимгидек тўлиқ ҳаракат қилди  8 21:45Футзал бўйича ЖЧ-2024. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, олти карра жаҳон чемпионига айланди  6 21:17Ла Лига. Левандовскининг 25 дақиқа ичида қайд этган хет-триги "Барселона"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  16 21:13Эрон чемпионати. "Фулад" меҳмонда "Тракторсози"ни мағлуб этди, Юсупов тўлиқ ҳаракат қилди  4

"Қўқон-1912": Седько ва Аргун кўрикда Новости

"Қўқон-1912": Седько ва Аргун кўрикда

Маълум муддатлик танаффусдан сўнг навбатдаги йиғинни яна пойтахтда давом эттираётган “Қўқон-1912” жамоаси янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўрмоқда.
Мураббийлар штаби бугунги кунга келиб, асосий таркиб ўзагини деярли аниқлаб бўлди. Эндиликда асосий эътибор ўйин услубни шакллантиришга қаратилади. Шунингдек таркибни кучайтириши мумкин бўлган айрим ўйинчилар билан музокаралар давом этмоқда. Айтиш лозимки, бу сафарги йиғин давомида ҳам пойтахтдаги муҳташам “Ўзбекистон” меҳмонхонаси жамоамизнинг вақтинчалик қароргоҳи вазифасини ўтаб бермоқда.

Пайшанба куни жамоамиз ўзининг навбатдаги синов-назорат учрашувини ўтказди. “Сўғдиёна”га қарши кечган баҳсда кўрикда бўлиб турган россиялик Владимир Аргун рақиб дарвозасини ишғол этиб, “Қўқон-1912”га ғалаба келтирди.  

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўтган мавсум “Махтаорол”да ўйнаган 28 ёшли дарвозабон Руслан Матниёзов эндиликда жамоамиз аъзоси ҳисобланади.

Шунингдек ҳимоячи Илья Ильин ҳам мавсумни “Қўқон-1912” таркибида бошлайдиган бўлди. Бунгача “Машъал”, “Қизилқум” ва “Бухоро” каби жамоаларда ўйнаган 30 ёшли футболчи билан ҳам шартнома имзоланди.

 Ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида икки нафар футболчи кўрикка таклиф этилган. Булар асли ўзбекистонлик бўлиб, лекин охирги йилларда қўшни Қозоғистон чемпионатида фаолият олиб бораётган Эрнест Седько ва россиялик Владимир Аргун. Седько ҳақида тўхталадиган бўлсак, 1987 йили туғилган футболчи мамлакатимизда бунгача “Қурувчи” (1-лига), “Кимёгар” ва “Қизилқум” сингари жамоаларда ўйнаган. 2013 йили “Махтаорол”да харакат қилган футболчи кейинги мавсумни биринчи лига аъзоси  “Астана-1964”да ўтказди. Ёдингизда бўлса Эрнест мавсумлар оралиғида маълум муддат “Андижон” йиғинида ҳам бўлиб қайтганди.

Бу йил 24 ёшни қарши оладиган Владимир Аргун ҳам ҳужум чизиғида харакат қилади. Россиялик футболчи бунгача Краснодарнинг "Афипс" клубида ўйнаб келаётганди.

Ҳозирча бу футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда. Агарда уларнинг харакатлари мураббийларга маъқул келса, шартнома имзоланади. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика