RU

Последние новости

20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  1 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  0 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  4 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  3 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  17 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  10 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  7

“Қўқон-1912” – “Қизилқум”. Превью Новости

“Қўқон-1912” – “Қизилқум”. Превью

Суперлига 13-тур доирасида “Қўқон-1912” Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилишади.

Қуйида мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинига доир статистик маълумотлар билан танишинг. 


14-учрашув
Бугунга қадар бу жамоалар Олий лига доирасида 13 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг саккизтасида навоийликларнинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 28-14, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 25 очко, “Қўқон-1912” эса 13 очко тўплаган.

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:
18.03.2017  «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:0
24.04.2016 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 0:3
25.09.2015 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:0
19.04.2003 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:3
30.11.2002 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 2:1
02.11.2000 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида бўлиб ўтган 5 ўйиннинг учтасида ғалаба қозонган.


 
Учрашув ҳакамлари
Мазкур учрашувни ёш ҳакамлардан бири – А. Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Айтиш жоизки, “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйинида қанот ҳаками алмашган. Қанот ҳакамлари Р. Серазетдинов ва А. Усмонов 28 май куни Валентин Коваленко бошчилигида Туркия – Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйинига таклиф этилган. Шу боис, ПФЛ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бу ҳакамлар ўрнига бошқаларни тайинлади. Яъни, Р. Серазетдинов ўрнига С. Улфатов, А. Усмонов ўрнига А. Цапенко.

Шунингдек, икки нафар назоратчилар ҳам жойларини алмашган. “Нефтчи” – “Сўғдиёна” ўйинида назоратчилик қилишга тайинланган Ф. Абдуллаев “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви назортчиси А. Арутюнов билан ўрин алмашишди. Сабаби, “Қўқон-1912” – “Қизилқум” баҳсини ёш, истеъдодли ҳакам А. Шукуруллаев бошқаради. Бу ҳакамимиз эса ФИФАга тавсия этилмоқда. Бунинг учун ФИФА йўриқчиси ҳисобланган Ф. Абдуллаев унинг хатти-ҳаракатларини кузатиш, зарурат туғилганда тавсиялар бериш топшириғини олган.  
 
Суперлига
13-тур
 “Қўқон-1912” - “Қизилқум”
Ҳакамлар: 
А. Шукуруллаев, С. Улфатов, А. Цапенко, Р. Каримов.
Назоратчи – Ф. Абдуллаев.
Комиссар – Б. Арипов.  

Бошланиш вақти
Мазкур учрашув 26 май шанба куни “Марказий” ўйингоҳда соат 18:53да бошланади. Ўринбосарлар баҳси эса бугун соат 17:00да Учкўприкдаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика