RU

Последние новости

09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  0 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  0 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  8 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0

"Қўқон-1912": Қийин ғалаба Новости

"Қўқон-1912": Қийин ғалаба

Фарғона Ҳокими кубоги доирасидаги "Цементчи" - "Қўқон-1912" учрашуви якунланди.

Учрашувни қувасойликлар фаол бошлашди. Дастлабки ўн дақиқа орасида “Цементчи” вакиллари катта куч билан олдинга ташланишди. Лекин ҳисобни очиш жамоамизга насиб этди. Отабек Зокиров 15-дақиқада қувасойликлар дарвозасини нишонга олди – 0:1.

32-дақиқада жарима майдончаси ичида Жалил Кимсанов қувасойлик футболчини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Натижада бош ҳакам пенальти белгилади. Раҳматулло Мелибоевнинг ўн бир метрли нуқтадан берган зарбасини Ғайрат Ҳасанов қайтарди.

Иккинчи бўлим қувасойликлар устунлигида бошланди. Абдумалик Ҳакимов шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ташланишди. Аммо улардан омад юз угирди. 65-дақиқада Отабек Зокиров дублга эришиши мумкин эди. Қувасойликлар посбони тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди. Лекин Отабек Зокировга теккан тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

85-дақиқада Отабек Зокиров ва Отабек Ҳайдаров ижросида ажойиб комбинация ташкил этилди. Ҳайдаров тўпни дарвозабон устидан ташлаб қўймоқчи бўлди. Лекин Фаррух Турдалиев тўпни ушлаб қолди. Қолган дақиқалардан жамоалар бир қатор хавфли ҳужумларни ташкил этишди. Аммо мухлисларга бошқа гол куриш насиб этмади.

Иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонган жамоамиз очколар сонини олтитага етказиб олди.

“Вилоят Ҳокими Кубоги-2016”
“В” гуруҳи
2-тур
“Цементчи” – “Қўқон-1912-1” – 0:1 (0:1)
Голлар:
Отабек Зокиров-15.
Ҳакамлар: Азиз Толипов, Даврон Маматов, Акбар Солиев.
“Цементчи”: 22. Фаррух Турдалиев, 2. Жўрабек Ёқубов, 6. Азиз Маткаримов, 5. Абдухолиқ Қўрбонов, 15. Оқил Маҳмудов, 7. Алишер Файзуллаев. 4. Раҳматулло Мелибоев, 11. Эрбол Сейтназаров, 21. Элёр Мамасолиев, 8. Муҳаммадсултон Фозилов, 10. Элёр Акбаров.
Захира: 1. Илҳом Жуманов, 14. Сардор Сотиволдиев, 14. Нурлибек Таласбоев, 27. Исроил Турсунов, 19. Баҳдир Қодиров, 9. Жамшид Қобулов, 20. Давлатбек Ёрбеков.

“Қўқон-1912-1”: 21. Ғайрат Ҳасанов, 4. Ҳасан Асқаров,  5. Жалил Кимсанов, 6. Баҳодир Акрамов,11. Отабек Зокиров,14. Алибобо Раҳматуллаев, 15. Алишер Зиёвуддинов, 26. Абдул Азиз Юсупов, 49. Илҳом Комилов, 55. Ойбек Нурбоев, 91. Отабек Ҳайдаров.
Захира: 1. Руслан Матниязов, 8. Сардор Қаҳҳоров, 9. Носир Отақўзиев,  17. Азиз Тўхтабоев, 22. Ориф Мамажонов, 23. Фурқат Ҳасанбоев, 24. Илья Ильин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика