RU

Последние новости

22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  1 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  3 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  4 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  27 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  12 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   10 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  42

"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди Новости

"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди

Бугун Фарғонада “ФарДУ” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилди.

Жанговор 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етган мазкур баҳсдан сўнг  сайтимиз мухбири қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров билан қисқа интервью ташкил этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин ўртоқлик мақомидаги бўлгани боис қатор ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиб олдик. “ФарДУ” жамоаси ҳам Сергей Лебедев қўл остида яхши жамоа бўлиб шаклланмоқда. 3:3 ҳисоби ҳаққоний, футболда бўшашиш керак эмас. Йигитларга эътирозлар бор, бу борада таҳлил қиламиз. Умуман олганда, икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди.

- Бугун жамоангиз сафида ёш футболчилар ҳам ҳаракат қилди. Шу ҳақидаги фикрларингиз?

- Таркибимизга U-19  жамоамиз сафида 5 нафар ёш футболчиларни жалб этдик. Шу каби ўйинлар орқали уларни синовдан ўтказамиз.

- Майдон ҳолати ҳақида фикрингиз?

- Тўғрисини айтганда, майдон ҳолати яхши. Хатто зўр деса ҳам бўлади. 

- Биринчи бўлимдаёқ ўзгаришларга қўл урганингизга сабаб нима?

- Кузатиб борган бўлсангиз, бугун 3 та дарвозабонга ўйин амалиёти бердик. Бу бизга зарур бўлган амалиёт эди.

- Сизга энг кўп бериладиган савол. “Қўқон-1912” қачон ўз майдонига қайтади?

- Бу борада ҳозир амалий ишлар давом этаяпти. Мутахассислар бор, улар тахминан бир ой атрофида муддат чамалашди.

- Демак, октябрь ойида деган фикрга келсак бўладими?

- Катта эҳтимол шунақа. Ҳаммаси яхши давом этса, кейинги ойда ўз майдонимизга қайтамиз.

- Суперлигага чиқиш имкониятлари ҳақида…

- Имконият ҳар доим бор. Олдинда 10 та тур бор, барча учрашувларда ғалаба қозонсак, Суперлигага тўғридан-тўғри чиқамиз. Мақсад ва ҳаракатларимиз шунга қаратилган.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика