RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  6 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

"Қўқон-1912" “Пахтакор” билан ўйиндан олдин ўз мухлисларига мурожаат қилди Новости

"Қўқон-1912" “Пахтакор” билан ўйиндан олдин ўз мухлисларига мурожаат қилди

Суперлига ўзининг қизғин палласига келди. Бу ёғига жамоалар майдонда ҳар бир очко учун аёвсиз кураш олиб боришлари турган гап.

Ҳар бир очко муҳим аҳамиятга эга бўлади. “Қўқон-1912” жамоаси учун ҳам олдиндаги иккита учрашув ҳақиқий финалга тенг десак, муболаға бўлмайди. Чемпионлик йўлида курашни давом эттириш учун футболчилар олдинда турган иккала учрашувда ҳам ғалаба қозонишлари талаб этилади. Бунинг учун эса мухлисларнинг кўмаги муҳим ўрин тутади.

Маълумки, азалдан Қўқонлик футбол ишқибозлари мамлакатимизда етакчиларидан бўлиб келишган. Мухлислар ўтган йили ПФЛ томонидан энг яхши деб тан олингани бежиз эмас. Бу йил ҳам ишқибозлар футболчиларни аъло даражада қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Жамоанинг энг оғир дамларида ишқибозларнинг далдаси футболчиларга руҳий мадад бўлди. Қийин дамларда ҳам сизлар жамоани тинимсиз олқишлаб турдингиз. Натижада муваффақиятсиз ўйинлар ўрнини ғалабали серия эгаллади. Бунинг учун сизлардан ҳар қанча миннатдор бўлсак арзийди.

“Қўқон-1912” клуби ўз мухлислари билан ҳар доим фахрланиб келган ва доим ҳам шундай бўлиб қолади. “Қўқон-1912” жамоаси ҳар доим мухлислар учун ўйнайди.

Яна икки кундан кейин Қўқонда ҳақиқий футбол байрами бўлади, десак адашмаймиз. “Марказий” ўйингоҳда чемпионат пешқадами Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси меҳмон бўлади. Ушбу ўйиндаги ғалаба жамоанинг кучли олтиликка кириши учун катта имконият яратади.

Шу куни ғалаба қозониб, Қўқон халқига ҳақиқий байрам тақдим этишни мақсад қилган футболчилар учун сиз азиз мухлисларининг қўллаб-қувватлаб туришларингиз катта руҳий мадад бўлиши тайин. Буни сизлар ҳам ҳис этиб тургангизга шубҳа йўқ. Шу куни барча бирлашиб, стадионни тўлдириб, жамоани қўллаб-қувватлашига ишончимиз комил.  

“Навбаҳор”нинг ўз майдонидаги учрашувларида мухлислар ҳақиқий 12-ўйинчи бўлаётгани ҳақида эшитиб кўпчиликнинг ҳаваси келади.

Қўқонлик футбол мухлислари ҳам улардан қолишмай барчанинг ҳавасини келтиришлари шубҳасиз.
Айтганча, сўнгги уч йилдан бери “Пахтакор” Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти. Бунда мухлисларнинг беқиёс ҳиссаси борлигини таъкидлаш жоиз. Ўтган йили “Пахтакор” билан бўлган баҳсда “Марказий” стадион ишқибозлар билан тўлиб-тошганини кўпчилик мароқ билан эслайди. Бўлажак учрашувда ҳам шундай ҳолат такрорланишини истаймиз ва шундай бўлишига ишонамиз.

Қўқонлик футбол мухлислар ҳеч қачон жамоани ёлғизлатиб қўйишмаган. Биз сизларга ишонамиз. Шу куни мухлисларга юқори кайфиятда тақдим этиш учун ўйиндан олдин концерт дастури тақдим этилади. Унда таниқли хонанда Рамзбек Абдураҳмонов ўзининг қўшиқлари билан мухлисларга хушкайфият бағишлайди. Ҳам концерт дастури ҳам супер ўйин гувоҳига айланиш имкониятни қўлдан бой бермайсиз, деган умиддамиз.

Такрор айтамиз, бўлажак баҳсда мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари ҳар доимгидан-да муҳим.
Қўқонлик футбол мухлисларининг бутун мамлакатга ҳақиқий кучларини намоийш этадиган пайт келди. Ишқибозлик қандай бўлишини кўрсатиш фурсати етди. Олға, Қўқон!

Барчангизни стадионда кутиб қоламиз. Учрашув 12 август куни соат 18:30да бошланади.


"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика