RU

Последние новости

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  0 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  12 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  2 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  10 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  9 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

"Қўқон-1912": Ўринбосарларимиздан кичик ғалаба Новости

"Қўқон-1912": Ўринбосарларимиздан кичик ғалаба

Теги :  Қўқон-1912
Қўқондаги “Кимёгар” (собиқ “Химик”) стадионида “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор” жамоалари ўринбосарлари ўртасида назорат учрашуви ўтказилди.

Ўйинда Муҳиддин Абдувалиев шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашув кутилганидек, шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтганини таъкидлаш жоиз.

Ўйиннинг 1-бўлими жамоамизнинг устунлигида ўтган бўлса-да, бу устунлик ҳисобда акс этмади. 2-бўлим эса деярли тенг курашлар билан ўтди. Жамоамиздан Авазхон Маматхўжаев, Иқбол Маликжонов, Бахтиёр Мусурмонов, Достон Мелиқўзиевлар анча фаол ўйнашган бўлса, рақиблар таркибида Азиз Турғунбоев ва Азиз Мамазоитовлар мухлисларда илиқ таассурот қолдиришди. Ўйиннинг 80-дақиқасида Бахтиёр Мусурмонов томонидан киритилган гол ягоналигича қолди.

Январь ойидан бери янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси “Вилоят Ҳокими Кубоги-2016”ни ҳисобга олмаганда шу кунга қадар учта назорат баҳсини ўтказди. Биринчи ўртоқлик учрашувида вакилларимиз “Ёзёвон лочинлари”га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйишганди.

Иккинчи назорат ўйини “Цементчи”га қарши бўлиб ўтди ва унда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Ниҳоят, бугун бўлиб ўтган учинчи назорат учрашувида ўринбосарларимиз ғалаба нашидасини суришди.

Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” (ўринбосарлар) – “Навбаҳор” (ўринбосарлар) 1:0 (0:0)

Гол: Бахтиёр Мусурмонов – 80.

Қўқон-1912: 16. Ислом Абдуллаев,14. Авазхон Маматхўжаев, 23. Бахтиёр Мусурмонов, 77. Ислом Абдуллаев, 5. Иброхим Ғофуров, 10. Иқбол Маликжонов, 8. Аброр Раҳмонов, 6. Бахтиёр Абдубаннонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 21. Достон Мелиқўзиев,  4. Абдурашид Исмоилов.

Захира: 25. Дилшод Баратов, 17. Ҳасан Солиев, 7. Иқрор Рахимов 11. Абдуқаҳҳор Ўктамов, 26. Ихтиёр Ахмаджонов.

Навбаҳор: 1. Музаффар Маматхонов, 4. Санжар Тошпўлатов, 3. Ботир Тўрабоев,  27. Азиз Мамазоитов, 2. Азиз Умаров, 11. Шоҳруҳ Аҳмадалиев, 7. Азиз Турғунбоев, 29. Ислом Абдуқодиров, 88. Бобур Мамажонов, 9. Дониёр Иномов, 23. Илҳом Алибоев.

Захира: 12. Бахтиёр Қамчибеков, 25. Жавоҳир Олимжонов, 8. Ҳусан Ғаниев, 39. Аюбхон Жўраев, 5. Беҳзод Турсунов, 21. Иброҳим Исмоилов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика