RU

Последние новости

22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Яхшиси вазиятлардан фойдаланиш ва ўйинни ўлдириш керак"  0 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  4 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  9 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  25 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  4 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  62 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13

"Қўқон-1912" нега ҳеч кимни трансфер қилмади? Новости

"Қўқон-1912" нега ҳеч кимни трансфер қилмади?

Қўқоннинг бош жамоаси бугун пойтахтдаги "Жар" ўйингоҳида "Сўғдиёна" билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Жанговар дуранг қайд этилган баҳсдан кейин "Қўқон-1912" устози Бахтиёр Ашурматовдан ўзимизни қизиқтирган бир нечта саволларга жавоб олдик.

— 15 очко, 9-ўрин. Бу сизни қониқтирмаслигини биламиз. Танаффус маҳали жамоада нимани ўзгартирдингиз?

— Биринчи давра ҳақида 2 хил фикр билдиришимиз мумкин. Салбий: уй учрашувлари биз учун омадсиз кечди. Айнан Қўқонда йўқотилган очколар турнир жадвалидаги ўрнимизга ёмон таъсир қилди. Ижобий: йигитлар ҳеч қайси ўйинда таслим бўлишмади ва охиригача курашишди. Футболда характер кўп нарсани ҳал қилади, бизда шундай жамоа шаклланяпти. 

Бундан ташқари, совринли ўринларга даъвогарлар ҳали узоқлашиб кетгани йўқ. Йўқотилган очколар ўрнини 2-даврада тўлдириб оламиз.

Танаффусда ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини кўтариш учун ҳаракат қилдик. Хатолар устида ишлаб, тактик камчиликларни ўргандик. Чунки ортда қолган 12 турда позицион ҳужумлар ташкиллаштиришда анча оқсашимиз кўриниб қолди. 

Трансфер ойнасида янги футболчиларни таклиф қилмадик. Мавжуд кадрлар натижани яхшилашга уриниб кўрамиз.

— Олдинроқ ярим ҳимоячилар бўш ўйин кўрсатаётгани ҳақида гапиргандингиз. Нега янги ўйинчилар таклиф қилинмади? Бу мураббийнинг шахсий қарорими? Ёки...

— Яхши савиядаги футболчиларни харид қилиш ёки ижарага олиш қимматга тушади. Эркин агентлар ҳам шартнома учун катта маблағ талаб қилади. Шу туфайли ушбу ғоядан воз кечдик. Бу бир томондан таркибдаги шогирдларимизга ишонишимизни билирса, бошқа томондан янги номларни жалб қилиш осонмаслигинини кўрсатади.

— Юқорида айтганингиздек, "Қўқон-1912" уй учрашувларида атиги 2 очко йиғди. Лекин, сафар ўйинларидаги рейтингда "Пахтакор"дан кейин 2-ўринни эгаллаб турибди. Буни қарангки, танаффусдан кейинги 1-рақиб "Навбаҳор". Мазкур баҳс Яйпанда ўтаркан. Наманган клубига қарши баҳс ҳақида гапирсангиз...

— "Навбаҳор"га қарши учрашувлар ҳар доим мураккаб бўлган. Сафар ўйинларида қарши ҳужум тактикасида ҳаракатлансак, уйда 1-рақамда ўйнашимиз керак. Наманганликлар ҳам биз билан ўйинда 2-рақамга ўтиб ўйнаса керак...

Аниқ айта оламан, бизни майдонимиздаги ўйинларда рақибларнинг барчаси очиқ футболдан қочяпти. Ўтган мавсум аксинча бўлган, Қўқонда яхшироқ ўйин кўрсатгандик.

— Олдинроқ ВАР тизимини танқид қилгандингиз. Балки, ўша фикрлар қизишиб турганингизда пайдо бўлгандир?

— Йўқ, кескин фикр билдиришимга сабаб бор эди. Деярли бир хил вазиятлардда рефери турфа хил қарор чиқарди. ВАР ҳатто эпизодни кўриб ҳам чиқмаганди.

Умуман олганда, бу борада 2 хил фикр янграяпти. Ўйлайманки, мазкур тизимнинг барча ўйинларда ишлашини таъминлаш керак. Тўғри, бу молиявий томондан қимматга тушиши мумкин. Лекин, босқичма-босқич ўтиш керак. 7 ўйиндан 2тасида ВАР ишласа, қолганлар ВАР йўқлигидан азият чекиши мумкин. 

Бутун дунё шу тизимни қўллаяпти, фақат биз мукаммаллаштиришимиз керак. Мен кўпроқ ҳакамлар ўз устида ишлашини сўрардим. Кўряпмиз, баъзан кино кўргандек 9 минутгача пауза юзага келтиришяпти. Бу яхши эмас.

— ВАР пайдо бўлгач, ўйиндаги тўхталишлар янада кўпайди. Айниқса, бизда. Бу майдондаги футболчига қанчалик таъсир қилади?

— Таъсир қилади. Ўзи футболимиз Европага қараганда анча секин. Биз тезликни ошириш, ҳужумкор ва гўзал футбол устида ишлашимиз керак. ВАР футболни янада секинлаштирди. Мухлислар кўрадиган чиройли ўйин камайди.

Шунингдек, ўйинчи гол ургандан кейин хурсанд бўлиш, бўлмасликни билмай қоляпти. Бу жозибани йўқотади. Аниқ айта оламан, футбол мен ўйнаган даврга нисбатан анча секинлашди.

Такрорлайман, ҳакамлар ўз устида кўпроқ ишлаши керак. Баъзи рефериларга ВАР ҳам ёрдам беролмаётганини кўрдик. Шунингдек, мураббийлар ҳам кўпроқ изланиб, футболни тезлаштиришга уриниши лозим. 

— Охирги саволим бугунги ҳакамлар ҳақида. Сидоровнинг голидан кейин Агишевга кескин эътироз билдирган Бақоев ўйиндан четлатилди. Ўша вазият ҳақида...
— Кўрдим. Ундан олдин менда ҳам ҳакамга нисбатан эътироз бўлганди. Бақоев эса ўша вазиятда қизишиб кетди, уни тушуниш керак. Рефериларга нисбатан ўйин давомида эътирозлар бўлиши таббий ҳолат. УФА ҳам, мухлислар ҳам буни тўғри тушунишини сўрардим. Майдон ташқарисида улар билан муносабатларимиз яхши.

— Демак, ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эдими?

— Мен жуда ҳам узоқда эдим. Бу борада аниқ фикр билдиролмайман. Лекин, Норхоновга нисбатан қоида бузилганга ўхшади.

Автор :
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика