RU

Последние новости

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўзаро ўйинлар тарихи Новости

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўзаро ўйинлар тарихи

Шанба куни жамоамиз 25-тур доирасида ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади. Водий дербисига оид статистик маълумотларни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари олий лигада шу кунгача 23 бор куч синашишган. 4 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 15 та ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 50-25. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 49 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 16 очкони қўлга киритган.

“Қўқон-1912” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

01.10. 2016 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:1
31.05.2015  «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 0:1
23.08.2003 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:2
09.11.2002 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:0
22.06.2000 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида ўтказган 11 та ўйиннинг тўрттасида ғолиб чиққан. Учта беллашувда томонлар очколарни бўлиб олишган. Қолган 4 та учрашувда “Навбаҳор” сафарда уч очкони ўзиники қилган.

Ҳакамлар

21 октябрь  куни Қўқонда бўлиб ўтадиган  “Қўқон-1912” – “Навбаҳор ” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Ушбу ҳакам бундан олдин икки марта жамоамиз иштирокидаги ўйинни бошқарган. Ҳасан Рўзиев бошқарган ўйинларда футболчилармиз ғалаба қозонишган. “Шўртан” – “Қўқон-1912”  2-3, “Қўқон-1912” – “Бухоро” 2-1.

Умуман олганда, ушбу ҳакам шу кунга қадар жамоамиз иштирокидаги олтита учрашувда ишлаган.

Олйи лига
25-тур
“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Навбаҳор” (Наманган)
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент).
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ПФЛ вакили: А. Фролов.

Бошланиш вақти

Мазкур учрашув шанба куни соат 15:30да “Марказий” стадионида старт олади. Барча мухлисларимизни стадионимизга чорлаб қоламиз.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика