RU

Последние новости

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  2 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  3 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  4 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  14 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

"Қўқон-1912" Муроджон Исмоиловни янги мураббий сифатида таништирди Новости

"Қўқон-1912" Муроджон Исмоиловни янги мураббий сифатида таништирди

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳининг анжуманлар залида “Қўқон-1912” жамоасининг янги бош мураббийи Муроджон Исмоиловни таништириш маросими ўтказилди.

Унда жамоамизнинг айрим футболчилари ва мухлислар клуби вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида “Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти, бош директори Бахтиёр Толипов сўзга чиқиб, янги бош мураббийни таништиришди ва жамоанинг кейинги режалари хусусида тўхталиб ўтишди.

Мана қарийиб бир ойдан бери “Қўқон-1912” жамоасига ким бош мураббий бўлиши борасидаги савол кундаланг турганди. Ниҳоят, икки кун олдин бу масалага ойдинлик киритилди. Жамоамизга Муроджон Исмоилов бош мураббий этиб тайинланди. Янги мавсумга тайёргарликни 17 декабрдан бошлаймиз. 28 декабрь куни катта тадбир ўтказиш режалаштирилган. Айнан шу куни кўп саволларга жавоб топилади.


Шундан кейин сўз навбати клубнинг янги бош мурабббийи Муроджон Исмоиловга берилди.

“Қўқон-1912” жамоасидан тушган таклиф мен учун янги чақириқ бўлди. Қўқон футболи буюк тарихига эга. Бу ердаги футболга бўлган муносабат ҳам бошқача. Клуб раҳбарлари, мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз", деди мураббий.

Мухлислардан бирининг “жамоага янги футболчилар таклиф этиладими?” деган саволга Мурод Музаффарович қуйидагича жавоб қайтарди:

"Албатта ҳар бир мураббийининг ўз қараши бор. Аввало жамоада ўйнаган футболчилар билан гаплашиб кўрамиз. Кейин қайси чизиқларни кучайтириш лозим бўлса, ўша чизиқларга янги футболчиларни таклиф этамиз. Кўз остимга олиб қўйган футболчилар ҳам бор. Лекин улар борасида ҳозир бир нарса дея олмайман".

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика