RU

Последние новости

18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  11 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0

"Қўқон-1912" машғулотларни давом эттирмоқда, жамоанинг назорат ўйинларидаги рақиблари ҳам маълум Новости

"Қўқон-1912" машғулотларни давом эттирмоқда, жамоанинг назорат ўйинларидаги рақиблари ҳам маълум

Теги :  Қўқон-1912
Хабарингиз бор "Қўқон-1912" жамоаси аъзолари Суперлиганинг иккинчи давра ўйинларига тайёргарликни Чирчиқ шаҳрида олиб боришмоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб бориляпти. Азиз Тўхтабоев бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчилардан машғулотларда астойдил ишлашни талаб қилишмоқда. Мураббийлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилашга ҳам алоҳида урғу беришган.

Чирчиқ йиғини доирасида "шунқорлар" бир нечта назорат ўйинларида иштирок этишлари ҳақида хабар берган эдик. Бугунги кунга келиб спарринг рақибларнинг номлари маълум бўлди. Режага кўра қуйидаги саналарда жамоа назорат ўйинларида майдонга тушади.

16.07.2019. "Қўқон-1912" – "Оқтепа"

17.07.2019. "Қўқон-1912" – "Хўжанд" (Тожикистон)

18.07.2019. "Қўқон-1912" - "Шўртан"

Барча учрашувлар Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, яна назорат ўйинлари ўтказиш борасида Суперлига клублари билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

"Қўқон-1912" жамоасининг матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали барча ўйинлардан онлайн трансляцияларни олиб боради.

Қуйида қўқонликларнинг кечаги машғулотларидан суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика