RU

Последние новости

17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  1 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10

"Қўқон-1912" лагеридан дараклар. Рустам Абдуҳамидов келди, Норбеков сафга қайтди Новости

"Қўқон-1912" лагеридан дараклар. Рустам Абдуҳамидов келди, Норбеков сафга қайтди

Янги мавсумга тайёргарликни Қўқон шаҳрида олиб бораётган "Қўқон-1912" жамоасининг футболчилари , кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари куннинг биринчи ярмида тренажёр залида, куннинг иккинчи ярмидаги машғулотларни эса стадионда олиб боришмоқда. Жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Шоҳназар Норбеков бугундан умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Норбеков АГМКга қарши ўйинда олган жароҳатидан  буткул халос бўлган. "Шунқорлар" таркибида бир нечта маҳаллий ёш футболчилар ҳам кўрикдан ўтишмоқда. Бугунги машғулотларга ўтган мавсумни "Нефтчи" таркибида ўтказган ярим ҳимоячи  Рустамжон Абдухамидов ҳам қўшилди. Жамоада селекция ишлари бир муддат ҳам тўхтагани йўқ. Шу кунларда таркибга яна янги футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.

"Қўқон-1912" жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиев , ўтган мавсумнинг сўнгги баҳсларини кичик жароҳатлар  билан ўтказган эди. Қувондиқ ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида даволаш муолажаларини олиб, саломатлигини тиклаш билан банд. Рўзиев "шунқорлар"нинг Тошкентдаги машғулотларида жамоа сафига қўшилади. 

Қуйида машғулотлардан олинган суратлар билан танишинг.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика