RU

Последние новости

21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  2 21:28АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 0:0 (матнли трансляция)  0 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  10 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  14 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  9 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  24 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  6 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4

"Қўқон-1912" Кубоги бўлиб ўтди Новости

"Қўқон-1912" Кубоги бўлиб ўтди

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, Қўқонда ёш футболчилар ўртасида турнир ташкил этилди.
2014 йил "Соғлом бола" йили муносабати билан  2000-2001-2002 йилда туғилган болалар ўртасида футбол бўйича "Қўқон-1912" ПФК Кубоги учун турнир ўтказилди.

Бундан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2011 йил 19 январдаги ПК-1466 соннинг 2011-2013 йилларда Республикада футболни моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги қарори ва шу қарор асосида Фарғона вилояти ҳокими томонидан 2011 йил, 25 январь куни қабул қилинган 16-сонли қарорлари ижросини таъминлаш.

Қолаверса Соғлом бола йили муносбати билан шаҳарда футболни янада ривожлантириш. Жамоаларда ўқув-машғулоти ва тарбиявий ишлар савиясини ошириш.

"Қўқон-1912" ПФКга иқтидорли футболчиларни тайёрлаш ҳамда мамлакатимиздаги турли ёшдаги терма жаомоалар иқтидорли ёш ўйинчиларни етиштириб бериш.

Мусобақа 13-14 июнь кунлари Қўқон шаҳридаги "Марказий" ва "Кимёгар" стадионида бўлиб ўтди.

Турнирнинг очилиш маросимига турнир ташкилотчиларидан ташқари Қўқон шаҳар ҳокими Абдуллаев Акромжон Анорқуловичнинг шахсан ўзи ташриф буюрди ва қатнашчиларга спорт анжомлари ҳамда спорт формаларни совға қилди.
 
Мусобақада 10та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Хусусан УзДонгЖу (Андижон), Қорсув БЎСМ (Андижон), Нефтчи (Фарғона), Умид-34-БЎСМ (Наманган), Қўқон-1912 (Қўқон), Бешариқ (Бешариқ тумани), Ўзбекистон (Ўзбекистон тумани), Учкўприк (Учкўприк тумани), Локомотив-БФК (Қўқон), Булоқбоши (Қўқон) шулар жумласидандир.

Финал учрашуви шаҳардаги Марказий стадионда кечди ва унда мухлислар Қўқон-1912  Умид-34-БЎСМ учрашувига гувоҳ бўлди. Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда Наримон Асанов бошчилигидаги мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голларга, Эрвин, Аблаалимов, (2та), Иброҳим Мухторов, Азимбек Қўлдошев, Иброҳим Отақўзиев муаллифлик қилишди.

Финалда энг яхши ўйинчилар ҳам аниқланди. Унга кўра Қўқон-1912дан Хожиакбар Мадраҳимов ва Умид-34-БЎСМ дан Нуриддин Абдуллаев ушбу номга лойиқ деб топилди.
Эътиборлиси Қўқон шаҳар ҳокими Абдуллаев Акрамжон Анорқулович мусобақанинг финал қисмига ҳам ташриф буюрди ва ғолиб жамоага бош совринни топширди. Шунингдек финал иштирокчиларига қимматбаҳо буюм ва эсталик учун бир қатор совғаларни улашди.

Бундай эътибордан сўнг мусобақада иштирок этган ёш футболчилар хурсанд ҳолда қайтишди.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика