RU

Последние новости

17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  2 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  1 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  9 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  2 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  12 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

"Қўқон-1912" жамоаси аъзолари "Мурувват уйи"га ташриф буюришди Новости

"Қўқон-1912" жамоаси аъзолари "Мурувват уйи"га ташриф буюришди

Кексалар ва беморлар холидан хабар олиш, уларга мурувват кўрсатиш, ўзбек халқига хос урф-одатлардан биридир.

Бугун Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоасининг барча футболчилари ҳамда мураббийлар штаби, Қўқондаги "Мурувваат уйи"га ташриф буюришди.

Ташрифдан мақсад мавсум старти олдидан мурувват уйида яшовчиларнинг холидан хабар олиб, ўксик кўнгилларига малҳам бўлиш ҳамда уларни футбол учрашувларига таклиф қилиш эди.
Футболчиларнинг ташрифи, уларнинг берган кичик совғалари "Мурувват уйи"да яшовчи инсонларни шу қадар қувонтирдики, буни кўрган ҳар бир инсон таъсирланади.

Учрашув чоғида жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов, футболчи Суҳроб Бердиевлар сўз олиб бундай учрашувлар давомли бўлишига умид билдирдилар. Жамоа аъзолари мурувват уйидагиларни "Марказий" стадионидаги ўйинларга таклиф қилишди. Мурувват уйида ҳам кўплаб футбол ихлосмандалари борлиги бизни қувонтирди. Улар ўзлари ёқтирган футболчилар билан дилдан суҳбат қуриб, бирга эсдалик учун суратларга тушишди.

"Мурувват уйи"да яшовчи ёши улуғ инсонлар футболчиларга бошланаётган мавсумда омад тилаб дуо қилишди. Футболчилар бу масканга яна келишни ният қилиб қайтишди.



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика