RU

“Қўқон-1912” жамоаси Сербиялик футболчилар билан муаммони ҳал қилди. ФИФАдан хабар кутилмоқда Новости

“Қўқон-1912” жамоаси Сербиялик футболчилар билан муаммони ҳал қилди. ФИФАдан хабар кутилмоқда

“Қўқон-1912” жамоасининг собиқ легионер футболчилари, ҳимоячи Милош Николич ҳамда дарвозабон Боян Кнежевич билан муаммо юзага келганлиги сабабли ФИФА жамоага хорижлик футболчилар ва мураббийлар трансфери борасида таъқиқ қўйган эди.

"Қўқон-1912" кеча юқоридаги номлари келтирилган футболчилар билан ўртадаги муаммони ҳал қилди. Футболчиларга белгиланган сўммалар тўлаб берилди. Ҳалқаро футбол ташкилоти уч кун муддат ичида жамоамиз фойдасига қарор чиқариб беришини маълум қилди.  “Қўқон-1912” жамоаси энди ФИФАдан таъқиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги расмий жавобни кутмоқда. Эслатиб ўтамиз Боян Кнежевич ҳамда Милош Николичлар 2019 йилги футбол мавсумида, қисқа муддат жамоа шарафини ҳимоя қилишган эди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика