“Қўқон-1912” жамоаси келажаги порлоқ бўлиши кутилаётган ёш юлдуз билан шартнома имзолади
26 дек 2021 17:08
Новости
“Қўқон-1912” жамоаси келажаги порлоқ бўлиши кутилаётган ёш юлдуз билан шартнома имзолади
Комилов Муроджон 2005 йилда туғилган, Фарғона футбол мактаби тарбияланувчиси бўлиб, сўнгги икки йилда Чиғатой футбол мактабида футбол сир-асрорларни ўрганиб келаётган эди. Муроджон 2005 йилда туғилган футболчилар ўртасида сўнгги йилларда ўтказилган республика биринчиликларининг энг яхши ҳужумчиси бўлиб келмоқда.
Ўзининг ёрқин ўйинлари билан мутахассислар эътиборига тушган ёш ҳужумчи Ўзбекистон U-15 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мамлакатимизнинг етакчи жамоалари ёш иқтидор эгасини ўз сафида кўришни ҳоҳлашган эди. Республикамизнинг кўзга кўринган футбол мутахассислари Муроджон Комиловга Ўзбекистоннинг келажакдаги “Месси”си деб баҳо беришмоқда. “Қўқон-1912” жамоаси Муроджон Комилов билан 2026-йилга қадар шартнома имзолади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии