RU

Последние новости

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  14 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  18 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

"Қўқон-1912": "Динамо" билан ўйинга тайёргарлик қизғин Новости

"Қўқон-1912": "Динамо" билан ўйинга тайёргарлик қизғин

Келаётган шанба оқшомида "Қўқон-1912" жамоаси учун жорий мавсумдаги расмий ўйинлар бошланади.
"Қўқон-1912" шу куни Самарқандда "Динамо" билан куч синашади. Айни дамда клуб аъзолари бўлажак баҳсга Қўқонда тайёргарлик кўрмоқда. Янги мавсум бошланиши арафасида яхши ният ила, кеча Қўқондаги "Марказий" стадионда қўй сўйиб, бугун ҳатми-қуръон тиловат қилинди. Бу урф-одат ўзбек футболига бегона эмас. Кўплаб жамоа футболчилари шу каби тадбирларда мавсумни жароҳатларсиз ўтказишни ният қилади, яна кимдир ўз ниятларини ижобат бўлишини яратгандан сўрайди.

Аввал хабар берганимиздек, мавсумлар оралиғида таркибга янги келиб қўшилган футболчиларни тақдимот маросими бугун ўтказилиши лозим эди. Аммо маълум сабабларга кўра, мазкур тадбир эртанги кунга қолдирилди. Бу ҳақда кейинроқ сайтимизда батафсил тўхталамиз.

"Динамо"га қарши баҳс олдидан мураббийларни ташвишга солаётган жиҳати бу - Баҳодир Акрамов ва Игорь Голбаннинг жарохатга йўлиққани бўлиб турибди. Шунингдек ҳимоячи Шохруҳ Холматовда ҳам жарохат мавжуд. Мазкур футболчилар катта эхтимол билан Самарқанддаги баҳсни ўтказиб юборади.

Қолган ўйинчиларда ҳеч қандай муаммо йўқ ва уларнинг бариси юқори кайфиятда бўлажак баҳсга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Динамо" - "Қўқон-1912" баҳси 14 март, шанба куни соат 16:00да бошланади. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика