RU

Последние новости

13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  2 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  6 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  11 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   2 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  11

"Қўқон-1912": 2015 йилги мавсумда 12-ўрин Новости

"Қўқон-1912": 2015 йилги мавсумда 12-ўрин

Теги :  Қўқон-1912
Узоқ йиллик танаффусдан кейин кучлилар сафидга қайтган “Қўқон-1912” жамоаси дебют мавсумда 12-ўринни қўлга киритди.

Жамоамиз учун чемпионат баҳслари икки хил ўтди, дейиш мумкин. Биринчи даврада қўқонликлар 11 очко жамғаришган бўлишса, иккинчи даврада очколар сони 20 тани ташкил этди.

30 турдан кейинги статистик ҳолат: 9 ғалаба, 4 дуранг,  17 та мағлубият. Тўплар нисбати: 31-52. Очко: 31. Ўз майдонимиздаги кўрсаткич 6 ғалаба уч дуранг ва 6 мағлубият. Сафардаги кўрсаткич: 3 ғалаба бир дуранг ва 11 мағлубият. Энг қизиғи, чемпионлик учун кураш олиб борган жамоалар Қўқонда қимматли очколарини йўқотишди. Биринчи даврада “Пахтакор” билан 2:2 ўйнаган бўлсак, иккинчи даврада худди шундай ҳисоб “Локомотив” билан бўлган учрашувда қайд этилди.

Шунингдек, мавсум 2015 да жамоамиз тарихий ғалабага эришди. Аниқроғи, Фарғонада “Нефтчи”ни кичик ҳисобда энгиб, ўзаро ўйинлардаги ғалабасиз серияга барҳам берилди. Носир Отақўзиев, Игорь Голбан, Қувондиқ Рўзиев, Дониёр Усмонов, Сардор Эминов, Жалил Кимсанов, Азиз Ашуров, Отабек Ҳайдаров, Баҳодир Акрамов, Илья Илиьн, Алексей Николаев каби ўйинчилар мавсумни кўтаринки руҳда ўтказишди. Дебютант бўлишига қарамай, “Қўқон-1912” сафида икки нафар хорижлик легионер футболчилар тўп сурди. Булар, Владимир Аргун ва Игорь Голбан. Биринчи даврада жамоамизни Владимир Аргун, Иззатбек Ғаниев, Хуршид Мухторов, Қаҳрамон Муҳаммаджоновлар тарк этишган. Давралар оралиғидаги танаффус чоғида сафимизга Отабек Ҳайдаров, Ойбек Нурбоев, Суҳроб Қобилов, Илҳом Комилов ва Асилбек Омоновлар келиб қўшилишди.

Умуман олганда, “Қўқон-1912” жамоасининг чемпионатдаги иштирокини яхши баҳолаш мумкин. Жамоамизда сўнгги тур олдидан ўзгариш содир бўлганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. 29-турдаги “Сўғдиёна” билан бўлган ўйиндан кейин Рустам Абдуллаев вазифасидан озод этилди. Айни дамда янги мавсумда жамоани ким бошқариши борасида музокаралар давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, жамоамиз кейинги мавсумга тайёргарликни 19 декабрдан бошлайди.

Айтганча, бутун мавсум давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаб кетган фидойи мухлисларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. Жамоамизнинг ғалабаларида уларнинг ҳам ҳисссалари катта.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика