RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  133 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  12 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Қолдирилган учрашув. "Олмалиқ" - "Пахтакор" 0:3 Новости

Қолдирилган учрашув. "Олмалиқ" - "Пахтакор" 0:3

Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган "Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашуви бугунга қолдирилганди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида Мерзляков оширган тўпни Сергеев ва Махарадзе дарвозага йўллай олмади. 12-дақиқада Павленконинг хавфли зарбаси ноаниқ чиқди.

27-дақиқада Искандеровнинг зарбасини Хонимқулов қайтарди. Кейин Сергеев қулай вазиятдан ноаниқ зарба берди.

40-дақиқада Игорь Сергеев ҳисобни очди. Искандеров-Исматуллаев-Ҳошимов комбинациясидан кейин Сергеев дарвозани ишғол қилди. Давроннинг пасидан сўнг Игорь яқин масофадан гол урди - 0:1.

45-дақиқада яна қанотдан Ҳошимов оширган тўпдан фойдаланган Козак ҳимоячилар ва дарвозабон хатосидан фойдаланиб, бўш дарвозага гол урди, 0:2

57-дақиқада Шоаҳмедовнинг яқин масофадан тепган тўпини Лобанов қайтарди.

61-дақиқада Искандеровнинг жаримадан тепган тўпини Хонимқулов майдон ташқарисига чиқариб юборди.

85-дақиқада Пардаев 18 метрлардан чап оёғида юқори чап бурчакка аниқ зарба берди, 0:3.

Баҳс мана шу ҳисоб билан тугади ва "Пахтакор" уч очкога эга бўлди.


18-турнинг қолдирилган ўйини. 7 сентябрь (якшанба)
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:3
Ҳакамлар:
М. Исмоилов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Д. Пислегин (Тошкент)
Голлар: Игорь Сергеев 40 (Даврон Ҳошимов). Владимир Козак 45 (Даврон Ҳошимов). Баҳодир Пардаев 85
"Олмалиқ": Умид Хонимқулов, Азамат Исроилов, Обид Жўрабоев, Дарко Станоевич, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (Жаҳонгир Жиямуродов, 79), Достон Абдураҳмонов, Никита Павленко, Шакер Зуаги (Зафар Полвонов, 67), Диёр Туропов, Санжар Шоаҳмедов, Исломбек Исоқжонов
Захира: Акмал Ортиқов, Темур Кагиров, Петар Франжич, Зоҳир Пиримов, Дилявер Абибуллаев.

“Пахтакор”: Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егор Кримец, Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе, Владимир Козак, Жамшид Искандеров (Жалолидин Машарипов, 89), Ойбек Қиличев (Баҳодир Пардаев, 53), Игорь Сергеев (Станислав Андреев, 87)
Захира: Никита Рибкин, Боян Миладинович, Анвар Солиев, Игорь Рогованов,

Огоҳлантиришлар: Шакер Зуаги 60, Даврон Ҳошимов 73, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров 76,

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика