RU

Последние новости

09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  21 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  15 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1

"Қизилқум"га ўтиш қарори, Хитой клубларидаги банкротлик ва терма жамоа". Ислом Тўхтахўжаев билан интервью Новости

"Қизилқум"га ўтиш қарори, Хитой клубларидаги банкротлик ва терма жамоа". Ислом Тўхтахўжаев билан интервью

"Қизилқум" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини бир қатор тажрибали ижрочилар ҳисобига кучайтирмоқда.

Куни кеча, Ўзбекисон миллий терма жамоасининг етакчиси Ислом Тўхтахўжаев ҳам "Қизилқум" ҳимоячисига айланди. Биз эса бу борада футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

- "Қизилқум"га ўтиш қай тариқа юз берди?

- "Шеньянг Урбан" билан муаммолар юзага келгач олдимда кам вақт қолганди. Ўзбекистонда ҳам тез орада трансферлар ойнаси ёпилади. "Қизилқум" бош мураббий Ҳамиджон Актамов билан музокараларимиз тезда ҳал бўлди. Жамоага ёрдам беришга қарор қилдим. 

- Қишки йиғинлар палласида "Бунёдкор" сафида машғулотларда иштирок этиб юрган эдингиз. Бошқа жамоалардан хусусан, "Бунёдкор"нинг ўзидан таклиф тушдими?

- Бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлди. Лекин, бир томондан барча жамоалар деярли таркибини шакллантириб улгурди. Шунинг учун ўйлаб якунда "Қизилқум"да тўхталдим. 

- Навоийликларнинг чорлови сиз учун ҳам кутилмагандек туюлдими?

- Бундай ҳолатлар футболда кўп бўлиб туради. Шуниси билан ҳам қизиқ.

- Сўнгги пайтларда Хитой клубларида банкротлик ва бошқа шунга ўхшаш муаммолар юзага келмоқда. Сизнингча бу ҳолат нима билан боғлиқ бўлиши мумкин?

- Пандемия ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Кўп корхоналар, ташкилотлар тўлиқ ишламади. Менимча шунинг ҳисобига, деб ўйлайман.

- "Қизилқум"нинг қайси жиҳатлари сизни ўзига жалб қилди?

- Янги мақсадлар, катта марраларни забт этишни клуб ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу жиҳати қизиқтира олди. 

- Терма жамоамизнинг сўнгги ўйинларидаги муваффақиятсизликлар кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Жамоанинг ичидаги футболчи сифатида ҳозирги вазият ҳақида нима дея оласиз?

- Бу йиғинга жалб қилинганларнинг кўпи ёшлар. Уларда терма жамоа даражасидаги тажриба кам. Барча бир-бирини тушуниб олиши учун ҳам бундай йиғинлар жуда ҳам керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика