RU

Последние новости

16:25Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  23 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  20 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  23 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  35 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23

"Қизилқум"га ўтиш қарори, Хитой клубларидаги банкротлик ва терма жамоа". Ислом Тўхтахўжаев билан интервью Новости

"Қизилқум"га ўтиш қарори, Хитой клубларидаги банкротлик ва терма жамоа". Ислом Тўхтахўжаев билан интервью

"Қизилқум" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини бир қатор тажрибали ижрочилар ҳисобига кучайтирмоқда.

Куни кеча, Ўзбекисон миллий терма жамоасининг етакчиси Ислом Тўхтахўжаев ҳам "Қизилқум" ҳимоячисига айланди. Биз эса бу борада футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

- "Қизилқум"га ўтиш қай тариқа юз берди?

- "Шеньянг Урбан" билан муаммолар юзага келгач олдимда кам вақт қолганди. Ўзбекистонда ҳам тез орада трансферлар ойнаси ёпилади. "Қизилқум" бош мураббий Ҳамиджон Актамов билан музокараларимиз тезда ҳал бўлди. Жамоага ёрдам беришга қарор қилдим. 

- Қишки йиғинлар палласида "Бунёдкор" сафида машғулотларда иштирок этиб юрган эдингиз. Бошқа жамоалардан хусусан, "Бунёдкор"нинг ўзидан таклиф тушдими?

- Бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлди. Лекин, бир томондан барча жамоалар деярли таркибини шакллантириб улгурди. Шунинг учун ўйлаб якунда "Қизилқум"да тўхталдим. 

- Навоийликларнинг чорлови сиз учун ҳам кутилмагандек туюлдими?

- Бундай ҳолатлар футболда кўп бўлиб туради. Шуниси билан ҳам қизиқ.

- Сўнгги пайтларда Хитой клубларида банкротлик ва бошқа шунга ўхшаш муаммолар юзага келмоқда. Сизнингча бу ҳолат нима билан боғлиқ бўлиши мумкин?

- Пандемия ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Кўп корхоналар, ташкилотлар тўлиқ ишламади. Менимча шунинг ҳисобига, деб ўйлайман.

- "Қизилқум"нинг қайси жиҳатлари сизни ўзига жалб қилди?

- Янги мақсадлар, катта марраларни забт этишни клуб ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу жиҳати қизиқтира олди. 

- Терма жамоамизнинг сўнгги ўйинларидаги муваффақиятсизликлар кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Жамоанинг ичидаги футболчи сифатида ҳозирги вазият ҳақида нима дея оласиз?

- Бу йиғинга жалб қилинганларнинг кўпи ёшлар. Уларда терма жамоа даражасидаги тажриба кам. Барча бир-бирини тушуниб олиши учун ҳам бундай йиғинлар жуда ҳам керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика