RU

Последние новости

20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  3 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20

"Қизилқум"га мағлуб бўлгач, Жасур Абдураимов матбуот анжуманига келмади, сабаби... Новости

"Қизилқум"га мағлуб бўлгач, Жасур Абдураимов матбуот анжуманига келмади, сабаби...

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Металлург"- "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейинги матбуот ажумани бўлиб ўтди.

Унда мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов иштирок этмади. Сабаби учрашувдан кейин Абдураимов футболчиларга кўрсатма бераётган эди, унинг ўрнига "Металлург" катта мураббийи Артём Петросян журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Бундай ўйинларда ютқазиш жуда алам қилади. Иккала таймда ҳам ўйинни назорат қилдик ва ҳужумлар қилдик. Афсуски иккита қарши ҳужумдан иккита гол ўтказиб юбордик. Рақибга деярли имконият бермадик. Қаерда хато қилганимизни кўриб, таҳлил қиламиз", - дейди Артём Петросян.

- Учрашувни марказий ҳужумчисиз бошлашга нима сабаб бўлди?
- Нега ҳужумда Саламат Қутибоев ўйнади-ку. Тўғри у ярим ҳимоячи, аммо бугун ҳужумда ўйнади. Саламат ўз вақтида ҳужумчи бўлган. Қизиғи биринчи таймда голлар уриш учун етарли вазиятлар ярата олдик. Аммо гол ура олмадик, яратилган вазиятлардан фойдаланиш керак.

- Тошпўлатов ва Нарзуллаев жамоани тарк этишига нима сабаб бўлди?
- Бу саволга жавоб бера олмайман.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика