RU

Последние новости

17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  5 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  9 16:14910 та гол урган Роналду: "1000 та гол уриш ҳақида ўйлаётганим йўқ"  12 15:35Рубен Аморим "Олд Траффорд"да МЮга қарши майдонга тушганини биласизми?  1 15:00Аббос Файзуллаев 5-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 14:34Аморим ёшлардан таркиб топган МЮ ҳақида: "Бизга вақт керак дейишни хоҳламайман, улар тайёр"  3 13:59Сурия Россияга қарши баҳсда 7 нафар асосий таркиб футболчисидан фойдаланмайди  2 13:26Мухлислар сабаб Косово терма жамоаси ўйинни тугатмай, майдонни тарк этди  9 12:35"Насаф" собиқ футболчиси Ўзбекистонга қайтмоқда  3 12:26Дэвис "Реал" олдига шарт қўйди  7 12:18Рубен Аморим: "МЮ илк кунлардан қўрқмасдан ўйнаши керак"  1 10:54Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги келажаги маълум  4 10:22Кеча дубль қайд этган Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди  19 09:47Анчелотти истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига «Реал»да вақтинчалик мураббий ким бўлиши маълум  6 09:10Жалолиддин Машарипов: «Ҳали ўйин тугамади...»  78

"Қизилқум"даги инқироз сабаблари ёхуд жамоани қутқарадиган одам ким? Новости

"Қизилқум"даги инқироз сабаблари ёхуд жамоани қутқарадиган одам ким?

Очиғи сўнгги йилларда бунчалик кучсиз "Қизилқум"ни кўрмагандим.

Қайсидир маънода жамоада ҳақиқий инқироз бошланган кўринади. Гап молиявий ёки моддий томонлама эмас, жамоа ҳақида кетмоқда. Сабабсиз оқибат бўлмас, деган ҳикматли жумла рост бўлса, "Қизилқум"нинг бугунги ҳолатга келиб қолиши ҳам бир нечта омилларга боғлиқ. 

OKMK

Санжар Турсунов - 23', Шохрух Гадоев - 51', Хуршид Гиясов - 81', Рубен Санчез - 90'

Суперлига. Тур 9

08/05/2023, 19:00

0
:
4
Завершен

Кызылкум

45'
90'
23'  Санжар Турсунов
51'  Шохрух Гадоев
51'  Сияваш Хакназарий
74'  Санжар Турсунов (Миржамол Касымов)
74'  Абдулла Абдуллаев (Ойбек Рустамов)
74'  Мартин Боаке (Мирджахон Мирахмадов)
81'  Хуршид Гиясов
85'  Сияваш Хакназарий (Рубен Санчез)
89'  Шохрух Гадоев (Мухаммаданас Хасанов)
90'  Рубен Санчез
90'  Миржамол Касымов
56'  Ислом Тошпулатов
64'  Ойбек Нурматов (Диёр Рахматиллоев)
70'  Алишер Санаев
71'  Шерали Джураев (Даврон Анваров)
78'  Алишер Санаев (Хумоюн Абдуалимов)
78'  Виктор Мбаома (Джасур Холтураев)
80'  Азизбек Усманов

Таркиб ва селекциядаги сустлик 

Охирги 5 йилликда "Қизилқум"да бу даражада курашувчанлик қобилияти йўқ таркиб йиғилмаганди. Айтмоқчи бўлганим жамоа қишки трансфер ойнасида доим максимал даражада фойдаланиб келган. Легионерлар борасида ҳам клуб деярли адашмас, Элгужа Григалашвили дейсизми, Мате Ватсадземи, Кухианидземи ёки Станиславлевич бир бош баланд эканлигини исботлаган. Ислом Тўхтахўжаевдан тортиб, Темурхўжа Абдухолиқовгача ўйнаб кетди. Бу йил эса клуб ҳаминқадар "Кўрпангга қараб оёқ узат" қабилида йўл тутди. Аслида айб "кўрпада" эмас, унинг эгаларида. "Дўппини" бир четга суриб фикр билдирадиган бўлсак, "Қизилқум"нинг тобора "жарга" қулаб кетаётганига шубҳамиз қолмаяпти. Қутқарувчи ким? Бу ҳақида пастда. 

Асрор Алиқулов 

Ўзбек футболида ўз номига, обрўйига эга мураббий учун Суперлига илк баҳор ҳисобланади. Бунгача Асрор Чориевич Про лигада "Машъал"ни элита сари етаклади, муборакликлар билан миссияни Суперлигада давом эттирмай, қийин аҳволдаги "Шўртан"ни бир неча йил бошқарди. Шахсан ўзим Асрор Алиқуловнинг мураббийлик потенциалига юқори баҳо бериб, бир неча бор жиддий жамоаларда ишлаши тарафдори эканлигимни айтиб келдим. Ўша кун келди, лекин бу паллада "Қизилқум"дан ташқари бошқа жамоалар  "отни қамчилашга улгурганди". "Қизилқум" денгиздаги тўфонда қолиб кетган кичкина кема ҳолига тушиб қолди, гуё.  Ҳаммаси Алиқулов ўзи кутгандек тус олмади. Ҳозир мутахассис ҳаммасини ўйлаб олиши керак. Кейинги ўйинларда бу вазиятдан олиб чиқиб кета олишига ишонадими ёки ёзгача раҳбарият имкон бериб, таркибни кучайтириш учун шароит яратиб берадими? Икки томон бир пиёла чой устида яхшилаб бир қарорга келиб олиши шарт

Жамоада ички муҳит яхши эмасми?

"Қизилқум"да бош мураббий бор, ўз номи билан бош мураббий. Унинг қарори-қарор, айтгани-айтган, дегани-деган бўлиши керак. Кенжабоевнинг бу ҳатти-ҳаракатини Алиқуловга нисбатан ўта ҳурматсизлик сифатида баҳолайман. Дейлик Кепа Аррисабалагага ўхшаб ўзига ишонч билан алмаштиришни бекор қилиб, ўйин давомида нимадир каромат кўрсатганида бошқа гап эди. Кенжабоев майдонда қолди, нима қилди? Айтарли ҳеч нарса. Билишим бўйича бундай ҳолат илк турда ҳам бошқа футболчи билан рўй берган. 

"У футболчининг ўзига боғлиқ. Биз жамоа сифатида унинг ҳаракатини нотўғри деб ҳисоблаймиз. Бу жамоадаги ички низо ва шундай ҳолатлар жамоанинг ўйинига албатта таъсир ўтказади",- дейди Асрор Алиқулов. 

Футболда ички муҳитга кўп нарса боғлиқ. У бевосита майдонда футболчиларнинг ҳаракатида барибир билдириб қўяди. "Қизилқум" бугун ҳимоявий десак, ҳимоячилар ўз ишини қилгани йўқ, қарши ҳужум десак, олдинги чизиқдагиларда нимадир вазият бўлмади. Дарвозага аниқ зарба йўлланганини мен кўрмадим, агар ўтказиб юборган бўлсам, статистика алдамайди. Бир сўз билан айтганда жамоада ичида ҳам, майдонда ҳам тартиб йўқолган. 

"Қизилқум"ни қутқариб қолиши мумкин бўлган инсон ҳақида

Ҳамиджон Актамовни ким қандай талқинда тушунса, тушунаверсин. Лекин айнан ушбу мутахассис "Қизилқум"нинг имижини, селекция жараёнларидаги фаолликларини, чемпионатга қисман бўлса ҳам интрига қўшишини таъминлаб турганди. "Қизилқум"нинг 5-ўринни эгаллашидаги асосий меҳнатни Лазаревич эмас, бевосита Актамов қилган. "Кимдир қилиб меҳнатни, кимдир обрў топади",- дейилгани бежиз эмас. Таркибни айнан Актамов шакллантирганини билсангиз керак. 

Ҳозирда Суперлигада Актамов, Бабаян, Қосимов, Шацких каби номлар истаймизми ёки йўқ чемпионатнинг қизиқарли ўтишига таъсир қилади. Буни номлар дейдилар. Натижалар муваффақиятсиз кўриниш олаверса, Актамовнинг қайтиши янада реалроқ вазиятга айланади. Лекин бу жараён раҳбарият истасагина амалга ошиши мумкин.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика