RU

Последние новости

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  12 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  26 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  89 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1017 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

"Қизилқум" жамоаси Туркияда машғулотларни бошлади Новости

"Қизилқум" жамоаси Туркияда машғулотларни бошлади

Шу кунларда Анталиянинг Сиде шаҳарчасида ўқув-машғулот йиғини олиб бораётган Orange palace меҳмонхонасида истиқомат қилмоқда.
Кунига икки маротаба машғулотлар уюштирилмоқда.

Сидедаги Emerhon palase меҳмонхонасига қарашли спорт мажмуасида 19 февраль куни илк машғулотлар ўтказилди. Унда йигирма уч нафар футболчи иштирок этди. Машғулотларни бош мураббий Юрий Лукин ва мураббий Акмал Холиқовлар олиб боришмоқда.

Куннинг биринчи ярмида асосий эътибор енгил югуриш, чигалёзди машғулотларига қаратилди. Сўнгра жамоа аъзолари икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро тўп сурдилар.

Анталия ўқув-машғулот йиғинида қатанашаётган жамоа аъзолари билан танишинг:

Дарвозабонлар — Артём Макосин, Эркин Жабборов.

Ҳимоячилар — Асқаржон Муҳиддинов, Файзулло Қамбаров, Азизбек Усмонов, Бобуржон Искандаров, Акмал Рустамов, Миржалол Қурбонов.

Ярим ҳимоячилар — Сарваржон Холматов, Фарруҳ Ҳайдаров, Алишер Саноев, Андрей Деркач, Ғайрат Жумаев, Жамшид Шоҳназаров, Руслан Санаев.

Ҳужумчилар — Алишер Холиқов, Вячеслав Шевченко, Алишер Азизов, Нодиржон Шахобиддинов, Бобур Маъмиров, Хуршид Йўлдошев, Баҳриддин Ваҳобов, Феруз Бобоқулов.

"Қизилқум"нинг моҳир ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев эса маълум сабабларга кўра, ҳозирда жамоа билан бирга эмас. Бир неча кундан сўнг, Шералининг Анталияга етиб келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кончилар йиғин доирасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувини 20 февраль куни ўтказади. Россия премьер лигаси вакили "Ростов" жамоасига қарши кечадиган мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 20.00 да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика