RU

Последние новости

16:21Испания терма жамоаси футболчиси 40 млн. евро эвазига "Атлетико"га ўтди  0 16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  3 15:43"Тоттенхэм" - "Бавария". Таркиблар эълон қилинди  2 15:30"Атлетико" 30+5 млн. евро эвазига ҳужумчи сотиб оляпти  3 15:00ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди  2 14:49Франция ҳужумчиси: "Аргентиналиклар байрамимизни бузмоқчи эди, аммо у янада яхшироқ бўлди"  0 14:11Кьеза "Ювентус" қайдномасига киритилмади  1 13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  1 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  0 12:36"Андижон" 17 та ўйиндан буён ОКМКни мағлуб эта олмаяпти  6 12:19Отаменди: "Францияликлар ғалабани бизнинг оиламиз вакиллари олдида нишонлашди. Нишонлагинг келса, олдимга кел, ҳал қиламиз"  14 12:01 "Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонларимиз - Алиев Диёрбек ва Маматов Муҳаммадамин  0 11:40"Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинидан кейинги қизиқарли фактлар  1 10:56Ди Мария таҳдидлар туфайли ватанига қайтмайди  1 10:27ПСЖ «Ман Сити»га расмий таклиф юборди  2

"Қизилқум": Ёшларимиз яна муҳим очколарни бой берди Новости

"Қизилқум": Ёшларимиз яна муҳим очколарни бой берди

Ёшлар лигаси тўққизинчи тур доирасида “Қизилқум” вакиллари “Андижон” жамоасига қарши майдонга тушди.

Ўтган турда Қаршида дуранг қайд этган Обид Худоёров шогирдларидан бу гал мухлислар ғалаба кутишганди.

Афсуски, навоийлик ёшлар учрашувни муваффақиятсиз бошладилар. Меҳмонлар 13-дақиқадаёқ “Қизилқум” жамоаси посбони Шаҳзод Асатовни ранжитди. Орадан ўн дақиқа ўтгач, мезбонлар ўз жарима майдончасидан узоқ бўлмаган нуқтада ўйин қоидасини бузишди. Стандарт вазиятни Алишер Абдувоҳидов чиройли тарзда голга айлантириб, ўз ҳисобига “дубл” ёзиб қўйди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида ташаббус кўпроқ мезбонлар томонида бўлган бўлса-да, рақиб дарвозасига йўл топа билишмади. Аниқроғи, “Андижон” жамоаси дарвозабони ва ҳимоячилар бехато ҳаракат қилдилар.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ёшлар лигаси

9-тур, 13 май (жума)

«Қизилқум» (Навоий) —«Андижон» (Андижон) — 0:2 (0:2)

Навоий шаҳри. «Кимёгар» стадиони

Ҳакамлар:
Комилжон Расулов (Қарши), Азизжон Эргашев, Амаль Султонов, Акмал Давронов (барчаси — Навоийдан).

Назоратчи: Булат Галеев.

Голлар: Алишер Абдувоҳидов (13, 24)

«ҚИЗИЛҚУМ»: 16. Шаҳзод Асатов, 3. Акмал Рустамов (с), 4. Виктор Григорьев, 6. Миржалол Қосимов (2. Орзу Раззоқов, 72), 13. Бобур Мамиров (61. Феруз Норов, 84), 28.Сардор Жаҳонов,  29. Достонжон Жўраев (19. Руслан Искандаров, 28), 34. Ҳусниддин Фазлиддинов (15. Хуршид Ҳасанов, 76), 35. Аҳлиддин Файзиев (71. Аббос Рустамов, 81), 45. Нодиржон Камолов, 47. Собир Усмонхўжаев (32. Бобур Жўрақулов, 46).

«АНДИЖОН»: 12. Нодиржон Ашурматов (50. Баракатулло Исроилов, 75), 4. Дилмуроджон Маҳмудов, 3. Аҳрор Ўктамов, 7. Шоҳрух Эргашев, 11. Алишер Абдувоҳидов, 14. Аброрбек Комилов (67. Шоядбек Муллажонов, 65), 18. Салоҳиддин Салоҳиддинов, 28. Фаррух Мирзаев, 33. Жаҳонгир Мақсудов, 45. Артур Маматказин (55. Турсунбой Ҳусанов, 46), 70. Алишер Шоғуломов (20. Абдумалик Абдуллаев, 55).

Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Фазлиддинов (52), Алишер Шоғуломов (54).

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика