RU

Последние новости

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

“Қизилқум” таркибида ўзгаришлар қилинмоқда Новости

“Қизилқум” таркибида ўзгаришлар қилинмоқда

Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоаси танаффусга 14-ўринда йўл олди.
Шу боис бош мураббий Рустам Забиров жамоани аутсайдерлар қаторидан олиб чиқиб кетиш учун, таркибда бирда қатор ўзгаришлар қилишига тўғри келмоқда. Бугунги кунда йиғинни Қизилтоғ шаҳрида олиб бораётган олтин изловчилар таркибида келди кетдилар давом этмоқда.

Клуб матбуот хизматининг сайтимизга маълум қилишича, биринчи даврада “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилган, Илья Ильин, Алишер Саматов, Муқимжон Тошматов, Азамат Абдуллаев, Фаррух Шотурсунов, Аваз Агалиев, Феруз Бобоқулов ҳамда Олим Навкаров каби ўйинчилар бугунги кунда жамоа билан бирга эмас. Бу футболчиларга айни пайтда олий лиганинг бир қатор клубларидан қизиқишлар бўлмоқда.

“Қизилқум” машғулотларида иштирок этаётган янги футболчилар ҳам йўқ эмас. Булар биринчи даврани асосан “Локомотив” захира ўриндиғида ўтказган ҳимоячи Рустам Аъзамов ва “Насаф” ярим ҳимоячиси Элдор Бойматовдир. Забиров яна бир қатор футболчиларни кўз остига олиб қўйган ва улар билан айни пайтда музокара ўтказилмоқда. Ўзга давлатлардан ташриф буюриши айтилаётган хорижлик футболчиларнинг яқин орада “Қизилқум” лагерига келиши кутилмоқда.

Мураббийлар штаби синов-назорат ўйиналарини ҳам ўтказиш орқали футболчиларнинг имкониятларини билиб олишга катта эътибор қаратмоқда. Ҳозирча, 20 июль куни “Бунёдкор” ёшлар жамоаси ва 23 июлда “Навбаҳор” билан ўртоқлик учрашуви ўтказилишига келишиб қўйилган.

Яна шуни ҳам қўшимча қилиш ўринлики, яқинда жамоа бош хомийси, клуб президенти мураббийлар билан учрашган. Унда иккинчи даврада моддий томондан ҳеч қандай камчилик бўлмаслиги айтилган.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика