RU

Последние новости

16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  0 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  7 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  6 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  3 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  2 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2

"Қизилқум" - "Олмалиқ" ўйинига оид.. Новости

"Қизилқум" - "Олмалиқ" ўйинига оид..

Жамоамиз учинчи турда Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига қарши майдонга тушади.


Кон-металлургия саноати ҳомийлиги остида иштирок этувчи икки жамоа ўртасида баҳслар доимо қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечган. Бу икки жамоа шу кунгача элитада 16 марта учрашган. 8 учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган, 2 ўйин дуранг ва 6 баҳсда навоийликлар ғолиб бўлишган. Тўплар нисбати - 28-23 жамоамиз фойдасига. "Олмалиқ"нинг "Қизилқум" майдонидаги учрашувлари статистикаси эса қуйидагича: 1 ғалаба, 1 дуранг ва 6 мағлубият. Тўплар нисбати - 10-18.

Бу икки жамоа сафида ҳам бир қатор футболчилар турли даврларда тўп тепишган. 2 апрель куни жамоамизга қарши бир қатор собиқ футболчилар майдонга тушиши мумкин. "Қизилқум" таркибида 2016 йилда рўйхатдан ўтган Акмал Рустамов, Георгий Квесиешвили, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов ва Собир Усмонхўжаевлар турли йилларда "Олмалиқ" шарафини ҳимоя этган. Шунингдек, ҳозирда жамоамиз таркибида бўлган Руслан Вагаповда ҳам собиқ жамоасига қарши тўп тепиш имконияти мавжуд.

 Бу баҳсни бошқариб борувчи ҳакам борасида ҳам маълумотлар бор. Олим Толибжонов бунга қадар бир марта бу икки жамоа ўртасидаги баҳсда бош ҳакамлик қилган. 2012 йил Зарафшон шаҳрида "Қизилқум" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Санъат Шихов ва Ғулом Ўрунов мезбонларга ғалаба келтурувчи икки голга муаллифлик қилган бўлса, Зафар Полвонов жавоб тўпи муаллифи бўлганди. Умумий статистика бўйича Толибжонов жамоамизнинг сафарда 5 учрашувини бошқарган экан. Шундан 1 ўйинда ғалаба ("Навбаҳор" 1:0, 2010й), 1 дуранг ("Шўртан" 1:1, 2013й) ва 3 баҳсда мағлубият ("Пахтакор" 0:1, 2011й, "Қизилқум" 1:2, 2012й, "Локомотив" 0:3, 2013й) қайд этилган. "Қизилқум"нинг ўз майдонидаги учрашувларда Толибжонов ҳакамлигида 6 ўйиндаги статистика қуйидагича: 1 ғалаба ("Олмалиқ" 2:1, 2012й), 4 дуранг ("Динамо" 1:1, 2013й, "Машъал" 0:0, 2014й, "Бухоро" 1:1 2014й, "Металлург" 1:1 2015й) ва бир мағлубият ("Пахтакор" 1:4 2014й).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика