RU

Последние новости

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  6 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

"Қизилқум" - "Олмалиқ" ўйинига оид... Новости

"Қизилқум" - "Олмалиқ" ўйинига оид...

Теги :  Олмалиқ
"Олмалиқ" учинчи турда Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига қарши майдонга тушади.

Кон-металлургия саноати ҳомийлиги остида иштирок этувчи икки жамоа ўртасида баҳслар доимо қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечган. Бу икки жамоа шу кунгача элитада 16 марта учрашган. 8 учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган, 2 ўйин дуранг ва 6 баҳсда навоийликлар ғолиб бўлишган. Тўплар нисбати - 28-23 жамоамиз фойдасига. "Олмалиқ"нинг "Қизилқум" майдонидаги учрашувлари статистикаси эса қуйидагича: 1 ғалаба, 1 дуранг ва 6 мағлубият. Тўплар нисбати - 10-18.

Бу икки жамоа сафида ҳам бир қатор футболчилар турли даврларда тўп тепишган. 2 апрель куни жамоамизга қарши бир қатор собиқ футболчилар майдонга тушиши мумкин. "Қизилқум" таркибида 2016 йилда рўйхатдан ўтган Акмал Рустамов, Георгий Квесиешвили, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов ва Собир Усмонхўжаевлар турли йилларда "Олмалиқ" шарафини ҳимоя этган. Шунингдек, ҳозирда жамоамиз таркибида бўлган Руслан Вагаповда ҳам собиқ жамоасига қарши тўп тепиш имконияти мавжуд.

 Бу баҳсни бошқариб борувчи ҳакам борасида ҳам маълумотлар бор. Олим Толибжонов бунга қадар бир марта бу икки жамоа ўртасидаги баҳсда бош ҳакамлик қилган. 2012 йил Зарафшон шаҳрида "Қизилқум" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Санъат Шихов ва Ғулом Ўрунов мезбонларга ғалаба келтурувчи икки голга муаллифлик қилган бўлса, Зафар Полвонов жавоб тўпи муаллифи бўлганди. Умумий статистика бўйича Толибжонов жамоамизнинг сафарда 5 учрашувини бошқарган экан. Шундан 1 ўйинда ғалаба ("Навбаҳор" 1:0, 2010й), 1 дуранг ("Шўртан" 1:1, 2013й) ва 3 баҳсда мағлубият ("Пахтакор" 0:1, 2011й, "Қизилқум" 1:2, 2012й, "Локомотив" 0:3, 2013й) қайд этилган. "Қизилқум"нинг ўз майдонидаги учрашувларда Толибжонов ҳакамлигида 6 ўйиндаги статистика қуйидагича: 1 ғалаба ("Олмалиқ" 2:1, 2012й), 4 дуранг ("Динамо" 1:1, 2013й, "Машъал" 0:0, 2014й, "Бухоро" 1:1 2014й, "Металлург" 1:1 2015й) ва бир мағлубият ("Пахтакор" 1:4 2014й).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика